🤔🤔

🤔🤔

ZafarUsarov

​​Расмдаги одамнинг исми Мунир Маҳжуби. Бир вақтлар Франциянинг Рақамли технологиялар (Ахборот технологиялари ва коммуникация) вазири бўлган. Ҳозирда Париж шаҳри мерлиги учун бўладиган 2020-йилги сайловларга номзод. Сайловлар, сиёсатчиларнинг турли ваъдалари ўз йўлида. 

Мани уни бир ғояси қизиқтириб қўйди. У Парижда хавфсизликни таъминлаш, хавфсизликни кузатиб бориш учун дронларни ишлатишни таклиф қиляпти. Агар ғоя амалиётда қўлланса Парижнинг ҳар бир кўчаси осмонида бир донадан дрон бўлади ва унинг вазифаси 24 соат давомида Парижни қўриқлаш, ўғирлик ёки аҳоли тинчлигига хавф соладиган бирор воқеа бўлса маълумот бериш бўлади.


Бир дона дроннинг имконияти, нархи ва бир дона полициячининг бир йиллик маоши қанчалик фарқ қилишини ҳисоблаб кўриш керак.  


Яна бир дона вертолётнинг пулига қанча дрон беришини ҳам ҳисоблаб кўриш керак. Хавфсизлик жиҳатидан юзлаб дрон фойдалироқми ёки бир дона вертолёт?


Ғоя французлар орасида турли хил баҳсга сабаб бўляпти.


Айтганча, бизда дронлар таъқиқланган. Яхшиси вертолёт сотиб оламиз ва Қора Малибу, жоиз-ножоиз, сумалак мавзуларида баҳс қиламиз.



Report Page