...

...

AGROBLOGER

Помидор меваларида қаттиқ оқ томирчалар (тарамлар) пайдо бўлишига бир неча омиллар сабаб бўлиши мумкин.

1.   Нав хусусияти

Энг аввало бу нав хусусияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда узоқ муддат сақланишга мўлжалланган помидор навларида оқ томирлар (тарамлар) ҳосил бўлади. Бу сабзавотнинг ўзига хос каркаси (қовурғаси) ҳисобланади. Ундай помидорларнинг пўстлоғи ҳам қалинроқ ва қаттиқроқ бўлади. Ушбу хусусиятлар помидорларнинг узоқроқ сақланишини яхшилаш учун керак.

Уруғ сотиб олаётганда нав хусусиятларига диққат қилинг. Агар ҳосилни узоқ сақлашни мақсад қилмаган бўлсангиз, узоқ сақлашга мўлжалланган навларни сотиб олманг. Шунда меваларида қаттиқ тарамчалар бўлган ҳосил олиш эҳтимоли камроқ бўлади.

2.   Нитратланиш

Қаттиқ тарамчалар ҳосил бўлишининг иккинчи сабаби – бу сабзавотларнинг нитратланиб қолиши туфайлидир. Тезроқ ва кўпроқ ҳосил олиш илинжида ўсимликларни минерал ўғитлар билан, айниқса азот билан ортиқча озиқлантириб юбормаслик лозим.

3.   Помидор фитоплазмози (столбур)

Бу вирусли касалликнинг афсуски давоси йўқ. Касаллик белгилари ҳосил тўлиқ пишишидан анча олдин намоён бўлади. Ўсимлик барглари майдалашиб, дағалроқ бўлиб қолади ва пушти-бинафша рангли тус олади. Барглар четлари юқорига қайрилиб қолади, поя йўғонлашади, гуллар ранги қочади (оч рангга киради) ва бир бирига бирикиб кетади. Агар мевалар шаклланса ҳам ранги бир текисда қизармайди (олароқ бўлади).

Вирус баъзи кўп йиллик сабзавотлар, гуллар ва бегона ўтлар илдизларида сақланиб қолади. Вирус одатда зуптурум (подорожник), чирмовиқ (вьюнок), қизилпойчага (зверобой) ўрнашиб олади. Ундан ташқари, фитоплазмозни цикадалар, ширалар, тунламлар (совка), оққанотлар ташиши мумкин.

Барча касалланган тупларни дарҳол эгатдан юлиб олиб, ёқиб юбориш лозим. Бу касалликни олдини олиш учун ҳашоратларга қарши экинларда ишлов ўтказиб курашиш даркор ва паст бўйли помидор навларини (иложи бўлса шохламайдиган навлар) экиш лозим: бундай помидорларни фитоплазмоз камроқ зарарлайди.

1-расм. Помидордаги фитоплазмоз (столбур) касаллиги

Фузариоз ҳам қаттиқ тарамчалар ҳосил бўлишининг сабабчиси бўлиши мумкин. Замбуруғли касаллик экинларнинг айнан ҳосилга кириб бошлаётган даврида ривожланади. Кўпинча бу касаллик тупроқдан “келиб” экинларимизни зарарлайди. Диққат этилмаса, фузариоз бир неча ҳафтада бутун экинларимизни нобуд қилиш мумкин. Касалликни енгиб, ҳосилни асраб қолган тақдирда ҳам ўртаси қаттиқ ва тарамли (томирли) помидор олиш эҳтимолимиз бор.

Бундай бўлмаслиги учун фузариозга қарши профилактика тадбирларини амалга ошириш мумкин: тупроқни ва экиладиган уруғни зарарсизлантириб туриш, иссиқхонани доимий равишда шамоллатиб туриш, ерни юмшатиб туриш.

2-расм. Помидордаги фузариоз касаллиги

5.   Озиқлантирувчи моддаларнинг етишмаслиги

Озиқа етишмаслиги туфайли экинлар маззасиз, қаттиқ мевалар ҳосил қилиши мумкин. Ўғитлардаги мувозанатга жуда диққатли бўлиш лозим. Кальций ва калий етишмаслиги, азотнинг кўпайиб кетиши меваларда тарамлар пайдо бўлишига туртки бўлади. Шунинг учун доим ўғитлаш меъёрига риоя қилинг.

Унутманг, калий ҳосилнинг маззасига жавоб беради. Помидор маззали бўлишини истасангиз, калий бериб туринг. Фақат меъёрида беринг.


AGROBLOGER канали

1. sadoezh.ru

2. ogorod.ru

dehqon.uz

Report Page