...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларини ҳам, боғдорчиликни ҳамма турлари учун мўътадил деб бўлмайди. Баъзи ҳудудларда тез-тез қайтариладиган совуқлар, ҳаво температураси қиш даврида кескин кўтарилиб, тушиб туришлари, ҳароратни юқорилиги, ҳавони ва тупроқни вегетация даврида ўта қуруқлиги, дамбадам баҳор ойларида (куртак бўртганда ёки дарахтларни гуллаш даврида) бўладиган аёз совуқлари, бу фақат гул ва мевани эмас, баъзи вақтда ўсимликни ҳам нобуд бўлишига олиб келади.

Шунинг учун боғбонларнинг вазифаси ҳар йили мўл ҳосил берадиган боғларни яратишдан иборат. Бу вазиятда фақатгина агротехник тадбирларни эмас, балки уларни биологик хусусиятларини ва улар биргаликда ўсганда агрофитоценозда уларни намоён бўлишини ҳисобга олиниши лозим.

Фитоценоз сўзи грекча бўлиб, фитон – ўсимлик ва кейнгос – турлар йиғиндиси маъносини беради. Ботаникада бу сўз остида бир гуруҳ ўсимликни орасида кечадиган материаллар энергетикасини айрбошлаш айтилади. Жумладан энг интенсив айрибошлаш ўсимликларни илдизида юзага келади.

Фитоценоз – шу маълумотга қарашли ўсимликларни ўзаро муносабатини меъёрлаштриш билан бир вақтда, шу ердаги муҳитга ҳам таъсир этади ва уни ўсимликлар ривожи учун мақбул шароит яратади.

Ўсимликларни муносабатини меъёрлаштириш асносида ценозни тупроқни ноқулай шароитларига чидамлилигини ошириш билан бир вақтда моддий энергетик заҳираларини тўлиқроқ ишлатишга сабаб бўлади.

Грейне Смит П, 1967й. фикрича айнан шу вазият кўпгина табиий муҳитларда ўсимликларни жамоа бўлиб жойлашиши (групповой) сийрак ёки якка жойлашгандан афзалроқ.

А.А.Корчагин, 1976й. фикрича бу вазиятда умумий шароитни (тупроқ, иқлим ва ҳоказо) ҳам таъсири салмоқли.

Ўсимликлар мажмуасини ўсиш ва ривожланишига таъсири қилувчи асосан иккита омил фарқланади. Мажмуа (группа) омили ва ўсимликлар зичлиги омили (плотность).

Биринчи груҳуга қуйидаги омиллар таъсир этади – бир турдаги ўсимликларни ўзаро муносабати, бутун ҳудуд бу ўсимлик билан қопланган бўлса ва ерда экстремал экологик вазият юзага келмаган бўлса.

Ташқаридан қараганда бу қуйидагиларда номоён бўлади – турлар орасидаги физилогик, морфологик ва онтогонистик кўрсатгичларда ва шуларни таъсирида бутун мажмуани стабиллашувида ва уни ташқи муҳитга, ноқулай шароитларга чидамлилигини ошишида.

Ю.В.Титов, 1978й. фикрича гуруҳни самарадорлиги ўсимлик турларини муҳитни моддий энергетик алмашинувларидан келиб чиқади.

В.Н.Сукачев, 1959й. фикрича ҳар бир гуруҳ ўсимликлар атрофида жойлашган бошқа турдаги гуруҳ ўсимликлар яшаши учун махсус муҳитни яратиб беради.

Гуруҳлар орасидаги муносабат жараёни доим бир хил бўлмаслиги мумкин ва ўсимликларни жойлашиш зичлигига, уларни ёшига ва муҳитнинг шароитига қараб ўзгариб туриши мумкин.

Маълум чегараланган майдонда кўп миқдорда ўсимлик жойлашса ёки уларни ҳаёт фаолиятини ўтказиш учун зарур бўлган муҳит (шароит) даражаси пасайса, бунда зичлик муҳити ёки рақобат (ўсиш ва яшаш учун) вазият юзага келади.

Рақобат деганда бир ерда ўсувчи ўсимликларнинг ўзларини ҳаёт фаолияти учун лозим бўлган жараёнлардан фойдаланишга интилиш (ёруғлик, сув, озуқа ва ҳоказо) тушунилади. Бир гуруҳ ўсимлик ўсаётган майдонда булар анча чегараланган бўлади.

Бошқача қилиб айтганда, рақобатбардошлик ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган омилларнинг чегараланганлигидир.

Ўсимлик экилиш зичлиги таъсирида ўзаро таъсирининг самарасини салбий томонга ўзгариш меъёри ўсимликларни экилиш зичлиги меъёри ҳисобланади. Шу даврдан бошлаб, ўсимлик мажмуасида эко намуналарни энергетик режими ва озуқавий захирасини орасида ўзгаришларни тенглиги ўрнатила бошлайди. Бу ўзгаришларни кечиши тупроқни унумдорлигига ва намлик даражасига узвий боғлиқ.

Тупроқни унумдорлиги юқори бўлган майдонларда бу ерларда ёруғлик учун рақобат эрта бошланади. Жадал сийраклаштиришгина келган ўсимликларга нормал ўсиш ва генератив функцияларини адо этиш имконини беради.

Тупроқни унумдорлиги пастроқ бўлган шароитларда юқори зичликка эга бўлган ўсимлик туркумида мувозанат ўсимликларни ўсиш кучини чегаралаш, ўсимлик органларини кичрайиши ва функционал активлигини сусайиши натижасида эришилади.

Шуни айтиш лозимки, агрофитоценозда ўсимликни бир-бирига бўлган муносабатларини сунъий усуллар билан ўзгартириш мумкин. Мисол учун сунъий равишда (кесиш орқали) кучли ўсувчи дарахтни ўсиш кучини чеклаш билан танасига тушадиган ёруғлик миқдорини кўпайтирилади.

Шу билан бу дарахтни индивидуал ҳосилдорлиги оширилади ва ён атрофдаги паст бўйли экинлар яшаши учун шароит яратилади. Унумдорлиги паст бўлган тупроқларда уларни минерал ўғитлар билан ўғитлаш билан ва сунъий равишда суғориш билан ҳосилдорликни оширса бўлади.

Шундай қилиб, ўсимликлар зичлашган сари уларни ўсиш муҳити яхшиланади, ҳар бир ва мажмуадаги барча ўсимликларни ташқи муҳитни ва об-ҳавони экстремал ҳолатига чидамлилиги ортиб боради.


AGROBLOGER канали

"Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш: пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғларни ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда юқори талабга эга бўлган, юқори ҳосилдор узум навларини яратиш". Қўлланма

dehqon.uz

Report Page