...

...

@Jizzax

Маълум қилинишича, мамлакатнинг дунёдаги биринчи учар таксилар учун махсус «UK Flying-Taxi Hub» маркази Англиянинг Ковентри шаҳрида ишга туширилиши режалаштирилган. Марказ ишига деярли 400 минг киши жалб қилинади. Лойиҳа Буюк Британия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, унга 1,2 миллион фунт-стерлинг ажратилган.


«Urban Air Ports» асосчиси Рики Сандхунинг сўзларига кўра, парвозлар учун Alitude Angel тизимидан фойдаланилади. Ушбу технология ҳаво таксилари операторлари, учувчисиз самолётлар, фавқулодда вазиятлар учун мўлжалланган вертолётлар ҳамда бошқа қурилмаларга ҳаво ҳудудини хавфсиз равишда бўлишиш имкониятини беради.


Таъкидланишича, дунё бўйлаб компаниялар логистика учун учадиган таксилар ёки учувчисиз самолётларни ишга тушириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда, аммо уларнинг аксарияти шаҳарларда фойдаланиш учун мўлжалланмаган. Шу боис Буюк Британияда парвоз қилиши кутилаётган учар такси дунёда биринчи бўлиши мумкин.

Report Page