...

...


Касалликни Pseudomonas tumefaciens Sm.et Town. бактерияси келтириб чиқаради. Барча ток экиладиган вилоятларда кенг тарқалган. Бу касаллик билан токнинг ёғочланган ер устки қисмларининг ҳаммаси касалланади, кўпроқ токнинг илдиз бўғзи зарарланади. Аввалига пўстлоқ остида кичик, бир неча мм келадиган юмшоқ шиш пайдо бўлади. Кейинчалик шиш қаттиқ бўлиб, катталашиб пўстлоқни йиртиб чиқади. Шишнинг устки қисми нотекис ғадир-будир бўлиб қолади. Унинг ранги ҳам ёшига қараб ўзгаради, сарғаяди, жигарранг рангга киради ва охири қораяди. Кузда ёки қишда шиш ёрилади. Касалланган жойдаги шишлар қўшилиб катталашиб кетади, улар ҳатто 30 см гача етади, улар токнинг илдиз бўғзида ёки ёғочланган йўғон новдаларида ривожланади. Натижада ток бутунлай қуриб қолиши мумкин.

Бактериал рак касаллиги ривожланишининг иккита экологик томони бор:

1. Қуруқ тупроқда ривожланаётган токларда қаттиқ совуқ натижасида унинг таналарида ёриқлар ҳосил бўлиши.

2. Сув тўпланадиган пастқам жойларда кўп вақт сувда турган токнинг озуқа алмашинувининг бузилиши. Касалликни олдини олиш учун токларни қишда чилла сувлари билан суғориш, ер ости сувларини зовурлар ёрдамида қочириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказиш, ток тупларини механик шикастланишдан сақлаш керак. Касаллик аломатлари бор токлардан қаламчалар тайёрлашга йўл қўйилмайди. Касалланган кўчатлар, туплар ва новдаларни олиб, ёқиб ташлаш керак. Кузда барг тўкилгандан сўнг бактериал куйиш билан зарарланган ўсимликларга 3 фоизли мис кукуни ёки 3 фоизли бордо суюқлиги билан ишлов бериш лозим.


Report Page