...

...


Исмалоқнинг биологик хусусиятлари ва ташқи муҳит омилларига муносабати салатга ўхшаш. У салат сингари совуққа чидамли баргли кўкатлар гуруҳига киради. Унинг уруғи +3-+4 °С да униб чиқади, майсалар ва ёш ўсимликлари -8 °С гача совуққа чидайди. Ўсиши ва ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат +15-+18 °С ҳисобланади. Ҳарорат +20 °С дан ошиб кетса ва намлик етишмаса, ўсимликлар мўлжалланган вақтдан эртароқ қариб гулпоя чиқариб юборади. Исмалоқ узун кун ўсимлик, яъни узун ёруғ кунда тезроқ ривожланади ва гуллашга ўтади, қисқа кунда (10-12 соатлик) эса салат сингари барглари тез ўсиб, йирик барг туплари шаклланади. 

Report Page