...

...


Исмалоқ – шўрадошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. У 7-10 та илдиз ёки баргларидан иборат тўпбарг ва тик ўсадиган гулпоя ҳосил қилади. Илдизи – ўқ илдиз. Исмалоқ – икки уйли, шамол ёрдамида чангланадиган ўсимлик. Эркак ўсимликларининг барглари урғочи ўсимликларникига қараганда сийрак бўлиб, учида рўваксимон тўпгули  бўлган пояларни эрта ҳосил қилади. Урғочи гуллари тўп тўп бўлиб, барг қўлтиғида жойлашган. Ҳосилдор қисми – ёш барглар ҳисобланади, улар 20-30 кунда етилади. Етилиш муддатига кўра исмалоқ эртапишар (14-22 кун), ўртапишар (22-30 кун), кечпишар (30 кундан ортиқ) навларга бўлинади.

Report Page