Чимбой туманида семинар бўлиб ўтди.

Чимбой туманида семинар бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 12-май куни Чимбой тумани академик лицей мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Чимбой тумани ҳокимининг биринши ўринбосари  А.Молдахметов, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири маслаҳатчиси О.Махмудов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидан Б.Набиев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги кадрлар билан ишлаш бўлимидан А.Қарлыбаев,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши гуруҳ раҳбари К.Хожаметов,Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Сапаровлар бошчилигида бўлиб ўтди.

Семинарда Чимбой, Бўзатов, Кегейли, Нукус туманлари иқтисоди комплекси раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида кечгани иштирокчиларга савол бериш ва муҳокамада фаол иштирок этиш имконини берди, бу эса уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва мавзу доирасида қонунчиликка оид билимлари даражасини оширишга ёрдам берди.

Семинар якунида бундай тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Report Page