...

...


Кашнич – соябонгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик зиравор ўт ўсимлик бўлиб, пояси тик, юмалоқ, қиррали, пояси юқорисидан шохлайди, бўйи 1 м. дан ортиқ. Барглари оч яшил, илдиз ёнидагилари яхлит, узун бандли юқоригилари жуда майда ингичка бўлмаларга бўлинган, бандсиз. Соябонда 3-5 та нур бор. Меваси иккита ярим палладан иборат, юмалоқ. Етилган мевалари ширин – хушбўй, ўзига хос хуш таъмга эга,  таркибида эфир мойлари (0,24-1 %) ва ёғ (20 % гача), шунингдек, крахмал, шакар ва бошқа моддалар бор. Барглари таркибида 200-400 мг % витамин С мавжуд. Улардан пазандачилик, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, парфюмерия ва медицинада фойдаланилади. Озиқ-овқатга барра ўсимлигининг барглари ишлатилади. У янгилигида суюқ ва гўштли овқатлар учун зиравор сифатида ишлатилади. Барглари 30-40 кунда, уруғи 80-100 кунда етилади.

Report Page