...

...


Арракаш барча мевали ва манзарали дарахтларда ҳаёт кечириши мумкин.Асосан гул шоналарини зарарлаши билан машҳур. Личинкаси кучли зарар келтиради. Катталиги 7-10 мм атрофида, ялтироқ тусда бўлади.Ғумбагининг узунлиги 10 мм, эни 5 мм бўлади.

Битта урғочиси 70 донагача тухум қўяди. Атиргул арракаши наъматак ва атир гулни тенг равишда зарарлайдиган ҳашарот. У пардақанотли ҳашаротлар – Hymenoptera, ҳақиқий арракашлар – Tenthredinidae оиласига мансубдир. Арркашларнинг етук зоти ташқи кўринишидан оддий пашшани эслатсада, унинг қурти ва ҳаёт кечириши тубдан фарқ қилади. Бу ҳашарот яхши ўрганилмаган. Лекин шуниси маълумки, қурти йирик – вояга етгани 20-22 мм келади. У капалак қуртини эслатсада, ташқи кўриниши билан фарқ қилади: териси қаттиқ бужмайган, ранги сидирға яшил, олд тарафи йўғонроқ бўлиб, соҳта оёқлари 2-4 та эмас, балки 7 тадан ошиқ. Олд оёқлари қисқа ва бирҳил узунликда. Қуртигина зиён етказади. У баргларни кемириб новдани япроқсиз қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учун, айрим пайтларда унга қарши маҳсус кураш чорасини ўтказиш лозим бўлиб қолади. Бу мақсадда мавжуд инсектицидлардан бирини ишлатиш кифоя бўлади. Уларга қарши боғларда Инта вир препаратини 1 таблеткасини 75 грамм карбофос билан қўшиб 10 сувда эритилади ва пуркалади, Актеллик препаратидан 15 граммни 10 литр сувда эритиб пуркалади. Актар препаратидан 8 граммни 10 литр сувда эритиб пуркалади. 


Report Page