...

...

FERMER

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманидаги “Yaypan univer cluster” масъулияти чекланган жамияти пахтачилик кластери фарғоналик ташаббускорлар томонидан ташкил этилган.

Калстер корхонаси томонидан ҳозирги кунга қадар 1100 гектар ер ўзлаштирилиб, 60 гектарига чигит, 90 гектарига соя, 10 гектарига картошка экилди.

–Кўкшеил ҳудудидаги узоқ йиллар фойдаланишдан чиқиб кетган ушбу ерлар юлғунзор эди, - дейди кластер корхонаси иш бошқарувчиси Қаҳрамон Имомназаров. – Жорий йилнинг январь ойида Фарғонадан барча турдаги энг юқори унумли янги техникалар олиб келиниб, ер ўзлаштирилди. Олимлар билан маслаҳатлашиб, илмий жиҳатлари ўрганилган ҳолда тупроқ-иқлим шароитига мос “С-4727” пахта нави танланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, мазкур навдан биринчи йилнинг ўзида гектаридан ўртача 32-35 центнер ҳосил олиш мумкин. Асосий мақсад – шу йилнинг ўзида ҳар гектар ердан 40 центнердан сифатли ҳосил олишга қаратилган.

Кластер корхонасида маҳаллий аҳоли вакиллари учун ҳозирча 70 та янги иш ўрни яратилди.

– Астойдил қилинган меҳнат самараси сифатида илк ҳосил нишоналари бўй кўрсатди, - деди кластер корхонаси мутахассиси Козимжон Сиддиқов. – “Санта” навли картошка, Тошкентдан келтирилган соя уруғини ҳам бенуқсон ундириб олдик. Тажриба тариқасида қовун ҳам экиб кўрмоқчимиз.


Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА

FERMER канали

Report Page