...

...

AGROBLOGER

Кеча мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва Малайзия Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ва тараққиёт институти (Malaysian Agricultural Research and Development Institute – MARDI) ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

MARDI қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги юқори маҳсулдор навларини аниқлаш, замонавий илғор технологик ечимларни жорий этиш, жумладан, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларни тижоратлаштириш мақсадида 1969 йилда Малайзия ҳукумати қарори билан ташкил этилган. Институтда янги инновация илмий ишланмаларини синовдан ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган лабораториялар ҳам мавжуд.

Музокаралар чоғида Малайзия томони қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, жабҳага сармоялар жалб этиш, тежамкор технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.

Тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва MARDI ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш, унинг доирасида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, шоли уруғи ва меваларнинг юқори маҳсулдорликка эга бўлган янги турларини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш учун қўшма лаборатория яратиш тўғрисидаги келишувга эришилди.


AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page