...

...

AGROBLOGER

Яқинда бир қонун нормаси қабул қилинди. Сенат уни маъқуллаши қолди. Бу томорқага экин экмаганлик учун жарима. Бу адолат ва қонун ўртасидаги қонун нормаси.


Ҳа, энди суд жарима қўллайди.


 Аҳоли эса, суд адолат қилмади менга жарима қўлламаслиги керак эди, дейди. Чунки:

- томорқа мени номимдалиги тўғри лекин, мен етмиш ёшдаман, соғлигим ҳам ҳаминқадар имкониятим йўқ;

-нега жарима менга қўлланиши керак, ўғлим врач, келиним уни ёнида ишлайди, невараларим ҳали кичик, дов-дарахт соя бериб турибди-ку, имконим борича озгина жойга ул-бул экканман.

-томорқамга сув келмайди, лекин суғориш имконияти бор дебсизлар, далолатнома ҳам қилибсизлар;

-қўшнимни баланд девори ва иморати томорқамга соя солиб туради, экин экиб барака топмаяпман.

-экин экишга маблағим йўқ, қарз ё кредит ёки кимдандир миннатли кўчатни олишни истамайман;

-ўтган йили қарзга-кредитга кўчат-уруғлик олиб экувдим ҳозиргача пушаймонман. Қарзимдан қутилмадим, пиёзни 500 сўмдан, картошкани минг сўмдан ҳам сота олмадим, чириб кетди эсиз, хайф бўлди, исроф бўлди.

-Болаларимни каттаси Россияда, кичиги ҳали томорқада ишлаолмайди, ўзим касалман имкониятим йўқ, имкониятим бўлса ишламасмидим;

-Болаларим дангаса, менга шундай ҳам худо жазо берган болаларим ноқобил..., улар барибир ҳам томорқа қилмайди... Жаримани ҳам мен тўлайман, мен оила бошлиғиман, лекин мен ҳам нима қилай давлат ишидан ортмасам.......


Дарвоқе, бу нормани қўллашда, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъекти ҳам ўзига хос хусусиятга эга.


Жарима албатта томорқани расмий эгасига нисбатан қўлланади. Меҳнатга лаёқатли ёки ҳақдор бошқа оила аъзоларига қўллаб бўлмайди. Нега? Чунки, улар ҳужжат бўйича томорқанинг эгаси эмаслар...! Шундай экан, қонунчилигимиз буни таъқазо этмайди.


Яхшиси, суд адолатсиз қарор қилсин, судья адолатсиз бўла қолсин! Бизга шуниси маъқул деймизми? Деймиз ҳали кўп бор айтамиз бу гапни.


Айтганча, Адолат бу табиий-илоҳий қонундир. Ҳар бир қонун эса, ҳали адолат дегани эмас! 


Яна бир гап, жарима билан ризқни - озиқ-овқатни кўпайтириб бўлмайди. Озиқ-овқат, ризқу-рўз (Қуръони карим Ҳуд, 6-оят, Сабаъ, 39-оят) масаласи кишини яна бир бор ўйлаб кўришга чорлайди. 


Озиқ-овқат бозор механизмлари, талаб ва таклиф, манфаатдорлик, тарғибот-ташвиқот хуллас яхши гап, ўрнак... ва ҳакозолар билан бўлган яхши. Шунда файз-барака бўлади деман-да. “Туя минг танга мана минг танга, туя бир танга қани бир танга”...


Ва Яратганга шукур халқимиз меҳнаткаш - танти, уйим, жойим бола-чақам дейдиган халқмиз, иккинчи жаҳон уруши давридаги халқимизнинг меҳнати, бағри кенглиги, матонати буни исботлаб бўлган!

Nuriddin_Murodov

Report Page