...

...

@Jizzax


Бешафқат ажал меҳнат фахрийси ҚАҲҲОРОВА БАХТИ онани 69 ёшида орамиздан олиб кетди.

ҚАҲҲОРОВА БАХТИ она 1952 йил 14-сентябрда Жиззах шаҳрида туғилган.Жиззах тиббиёт коллежини тамомлаган . 30 йилдан зиёд «Тоқчилик» қишлоқ врачлик пунктида ҳамшира бўлиб, аҳоли саломатлигини сақлаш,оилаларда тиббий маданиятни оширишга муносиб ҳисса қўшди.

ҚАҲҲОРОВА БАХТИ она туман «Бувижонлар Кенгаши»

ва «Аёллар маслаҳат Кенгаши»нинг фаол аъзоларидан бўлиб туманнинг барча тадбирларида самарали иштирок этиб, ёшлар ва ёш оилаларни тарбиялашга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келганлар.

БАХТИ она оилада вафодар турмуш ўртоқ,2 нафар ўғил ва 2 нафар қизнинг меҳрибон онаси,11 нафар неваралар ва 2 нафар эваранинг қадрли буваси эди.

ҚАҲҲОРОВА БАХТИ она садоқатли дўст,оқибатли дугона, давраларнинг гули,хушчақчақ,қувноқ аёл тимсоли сифатида қалбларимизда қолди.Ибрат олса арзигулик ҳаёт йўлини босиб ўтган.Афсус шундай инсон орамиздан мангуликка кетди.ОЛЛОҲ раҳмат қилсин.

ҚАҲҲОРОВА БАХТИ ОНА ни таниган барча туманимиз фаоллари унинг турмуш ўртоғи, фарзандлари , қариндош-уруғларига ўзларининг ҳамдардлигини билдиради.

ҚАҲҲОРОВА БАХТИ онанинг порлоқ хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

Жаноза маросими 7-май куни соат 10 да «Тоқчилик» маҳалласи,Тоқчилик кўчаси 96 -уйда бўлади.

ИННА ЛИЛЛААҲИ ВА ИННАА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН.

Report Page