...

...

AGROBLOGER

Ўтган йил етиштирилган пахта ҳосилидан олинган чигитни мамлакатдаги 14та кластер корхонаси биржа савдоларига чиқармаган. Бу ҳақда бугун, 3 май куни бош прокурор ўринбосари Ш.Раҳимов раҳбарлигида пахта ва кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарилишини кўпайтириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Қайд этилишича, 2020 йилда 114та пахта-тўқимачилик кластери томонидан жами 3 миллион 82 минг тонна пахта хомашёси етиштирилган. Бугунги кунгача ушбу пахта ҳосилидан олинган чигитнинг 748 минг тоннаси биржа савдоларида сотилган.

Бироқ айрим кластер корхоналари томонидан олинган чигит тўлиқ ёки умуман биржа савдоларига қўйилмаган. Жумладан, мамлакатдаги 14та кластер корхонаси пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган чигитни биржа савдоларига чиқармаган.

Бундан ташқари, жорий йил апрель ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пахта ҳамда кунгабоқар ёғи кескин ошган бўлса, айрим савдо нуқталарида маҳсулот ишлаб чиқарув номига (бренд) кўра қиммат нархларда сотилган.

Таъкидланишича, йиғилишда соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар танқид қилинган ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Департамент, ИИБ раҳбарларига бу борада назоратни кучайтириб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўриб боришга оид топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда пахта ва кунгабоқар ёғлари нархи кескин ошиб кетди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. 30 апрель куни президент томонидан жорий йил 30 декабргача импорт қилинадиган ёғларни ҚҚС солиғидан озод қилиш ҳақида қонун имзоланди.


AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page