...

...


Органик анор етиштириш:

Органик қишлоқ хўжалиги генитик ўзгартирилмаган ёки синтетик пестицидлар, гербицидлар ёки озуқалардан фойдаланмаган ҳолда табиий ресурсларни ва биологик ҳилма-ҳилликни асрашга ёрдам беради. Органик мева етиштириш тижорат мақсадида мева етиштирувчилар орасида жадал ривожланиб бормоқда. Зараркунанда ҳашоратлар ва касалликлар кам учраши сабабли анор органик усулда етиштирилиши мумкин.

Органик анор етиштиришга ҳулоса қилишга шошилмасликни тавсия қиламиз, чунки органик анор етиштириш дарахтни экиш ва ҳеч қандай ишлов бермасдан мевасини териб сотиш эмас. Бундай усулда ҳосилдорлик ва мева сифати паст бўлади. Шуни билингки, органик мева етиштириш жуда машаққатли меҳнат, оддий усулга нисбатан кўпроқ қўл меҳнати талаб қилади ва жуда ҳаражатли.

Маҳсулотингизни “органи” белги остида сотишингиз учун (имконият даражасида юқори нарҳда) маҳсус органик сертификат олишингизга тўғри келади. 


Report Page