...

...


Бегона ўтларга қарши курашиш:

Бегона ўтларни назоратга олиш янги экилган анор кўчатлари ривожини жадаллаштиради ва ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради. Бегона ўтларни назоратга олиш умумий боғ бошқарувининг бир қисми ҳисобланади. Бегона ўтлар зараркунанда ҳашоратлар, каналар, нематодлар ва касалликлар кўпайиши учун қулай шароит яратади.

Бегона ўтлар дарахт билан озуқа, сув ва қуёш нури учун рақобатлашиб унинг ривожи ва ҳосилини чегаралайди. Бу рақобат дарахт ривожланишининг биринчи 5 йилида ёки илдизлари ҳали нимжонлигида жуда юқори бўлади. Дарахт танаси атрофидаги бегона ўтлар нафақат унинг ривожланиши билан рақобатлашади, балки дарахт танасини кемириб озиқланувчи кемирувчилар учун қулай шароит яратади.

Қуриган бегона ўтлар ёнғин ҳавфини туғдиради. Юқори ҳосил ва дарахт саломатлигини сақлаш учун дарахт остининг камида 1м масофаси бегона ўтлардан ҳоли бўлиши шарт. Дарахт 4 ёшга тўлиб яхши ўрнашиб олгандан сўнг ва унинг ости соя билан қоплангач бегона ўтлар рақобати бир мунча сустлашади.

Бегона ўтларни назорат қилиш дарахт экилишидан олдин ва кейин амалга оширилади. Ҳар икки ҳолатда кимёвий ёки биологик ёки ҳар икки усулдан фойдаланиб бегона ўтларни назорат қилиш мумкин.

Биологик усул билан бегона ўтларни назорат қилиш:

Суғориладиган боғларда самарали натижа берувчи усул бу дарахт экишдан олдин боғни бир неча бор суғориб янги ривожланетган бегона ўтларни уруғлашидан олдин бир неча бор култивация қилиб нобуд қилиш.

Қисқа муддат оралиғида ривожланаётган бегона ўтларни культивация қилиб назоратга олиб туриш мумкин.

Дастлаб камида икки марта суғориш ва культивация қилиш ва сўнгра енгил культивация қилиш орқали бегона ўтлар ривожланишини назоратга олиб туриш мумкин.

Афсуски, ушбу усул кўп йиллик бегона ўтларни назорат қилишда самара бермайди. Ўрнишиб улгурган кўп йиллик бегона ўтларни культивация қилиш одатда уларни янада кўпайишига сабаб бўлади.


Анорзорлардаги қаторлар ичидаги бегона ўтларни механик назоратга олиш учун махсус ўт кесувчи пичоқлар ва роторли культиваторлар мавжуд. Қўлда бошқариладиган моторли ўроқлардан ҳам фойдаланиш мумкни, лекин улар дарахт танасига зарар етказиши мумкин. Қаторлар орасини эса махсус ўт ўрувчи мосламалар билан осонликча ўриб туриш мумкин. Механик назорат ўтлар тўлиқ ўсиб улгурмасидан олдин қайта-қайта амалга оширилиб турилиши шарт. Бундай қурилмалар пичоқлари тупроқ қатламига чуқур кирмаслиги шарт, акс ҳолда дарахт илдизларига зиён етиши мумкин. Бегона ўтлар катта бўлган сари улар механик қурилмаларга тиқилиб улар ишлашига муаммо туғдиради ва уруғлайди. Механик қурилмалардан фойдаланаётганда дарахтнинг асосий озиқлантирувчи илдизларига шикаст етказмасликка ҳаракат қилинг. 


Қатор ичидаги бегона ўтлар юқорида тилга олинганидек оралиқ экин ёки мулча ёрдамида ҳам назоратга олиниши мумкин. Органик мулча турлари - бошоқли экинлар пояси, ўрилган ўт, майдаланган ўтин, бодом қобиғи ва бошқалар.

Синтетик мулча турлари - полиэтилин, полипропелин ёки полиэстр билан дарахт ости қопланиши мумкин. Дарахт кесишдан ҳосил бўлган шохшаббаларни “шредер”дан ўтказиб майдалаб ишлатиш ҳам мумкин. Мулча, доим ҳали ўт ўсиб чиқмасидан олдин тўшалиши шарт.

Мулча қуёш нурини тўсиб ер юзасига етиб боришига қаршилик қилади ва бегона ўт уруғлари сояда униб чиқмайди. Мулча намликни бир маромда ушлаб туришга ёрдам беради ва оқибатда ёш кўчатлар яхши ривожланади. Шундай бўлсада, мулча кемирувчилар (дала сичқони, илон, ва бошқалар) кўпайиши учун қулай шароит яратиши ҳам мумкин, бегона ўтлар уруғлари мулча билан боғга кириб келиши ҳам мумкин.

Мулча кўп йиллик бегона ўтларга қарши яхши ҳимоя вазифасини ўтай олмайди, қуёш нури бутунлай тўсилиши учун қалинроқ тўшалиши шарт. Бу мақсад учун махсус тўқилган матолар мавжуд, афсуски бундай матолардан фойдаланиш бир мунча қимматга тушади.


Бегона ўтларга қарши кимёвий препарат ёрдамида курашиш - Гербицидлар

Агар белгиланган тартибда ишлатилса, гербицидлар анорзорларда аксарият бегона ўтларни назорат қилишга ёрдам беради. Жуда кўп боғларда гербицидларни аралаштириб мунтазам равишда қўллаш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганлиги қайд қилинган. Гербициддан фойдаланишдан олдин у қайси турдаги бегона ўтларга қариш ва қандай қўлланилиши ҳусусидаги йўриқнома билан яхшилаб танишинг.

Гербициддан самарали фойдаланиш даркор, агар бегона ўт назоратдан чиқиб кетса гербицид ёрдам бермаслиги мумкин, бошқа чора излаш керак. Муаммони гербицид йўриқномасида белгиланган нормадан ошириб қўлланиши тавсия қилинмайди. Гербицид техник жиҳатдан соз қурилмада қўлланиши тавсия қилинади, бу гербициддан фойдаланиш ҳаражатларини минимумда ушлаб туришга ёрдам беради. 


Report Page