...

...


Маданий оралиқ экин:

Пас бўйли сабзавотлар, дуккаклилар ва бегона ўтлардан оралиқ экин сифатида фойдаланиш бу боғ учун фойдали. Оралиқ экин бу, бир вақтнинг ўзида айни бир майдонда икки ёки ундан ортиқ экин туридан фойдаланиш демакдир. Маданий орлиқ экин танланаётганда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади:

• Оралиқ экин асосий экин (дарахт) билан рақобатлашмаслиги ва доим иккинчи ўринда туриши шарт.

• Баланд бўйли экинлар оралиқ экин сифатида танланмаслиги шарт.

• Оралиқ экин экилаётганда дарахт танасидан камида 120см масофа бўш қолиши (тоза туриши) шарт.

• Дарахт учун зарур тупроқдаги озуқа ва намликни тортиб олувчи оралиқ экин турларидан фойдаланмаслик керак.

• Икки ёки ундан ортиқ экин тури бир майдонга экилганда зараркунанда ҳашоратлар ва касалликлар муаммоси кўпаяди.

• Оралиқ экин сифатида мевали дарахтлардан фойдаланмасли керак, ёки асосий экин ҳосилга кирганда олиб ташланиши шарт. Акс ҳолда боғнинг, асосий экиннинг самарадорлиги тушиб кетади. Анорзорлар учун тавсия қилиниши мумкин бўлган маданий оралиқ экин турлари бу: қулпнай, помидор, пиёз, гул каром, ловия, булғор қалампири, редиска, қаламбир ва бошқалар.


Report Page