...

...


Тупроққа ишлов бериш ҳусусида умумий тавсиялар:

Тупроқнинг физик ва химик таркиби, биологи активлиги ҳосилдорликнинг асоси бўлиб тупроқнинг қанчалик унумдорлигини белгилаб беради. Тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирлар тупроқдаги озуқаларнинг йўқолиши, унинг агрохимик эррозияси, ювилиб кетиши, ер юзаси ёки остидаги сувларга зарар етказмаслик каби муаммоларни минималлаштиришни инобоатга олган ҳолда амалга оширилиши даркор. Тупроққа самарали ишлов бериш амалиёти унинг биологик активлиги ва атрофдаги табиий ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳилма-ҳиллигини асрашга қаратилган бўлади. 


Танланган тупроққ ишлов бериш тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

• анор етиштиришда муҳим аҳамиятга эга ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш;

• ер ресурсларидан унумли фойдаланиш;

• тупроқ консервацияси, унинг эррозияси олдини олиш, ва

• суғориш ва ҳосил йиғиштириш каби тадбирлар самарадорлигини ошириш.


Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тупроққ ишлов бериш қуйидаги мақсадларни кўзлаши шарт:

• алмашлаб экиш ва механик ишлов бериш амалиётлари орқали тупроқнинг органик таркибини яхшилаш ёки мукаммаллаштиришга қаратилиши.

• сув ёки шамол таъсирида юзага келиши мумкин бўлган тупроқ эррозияси олдини олиш.

• оғир техникалардан фойдаланиш таъсирида тупроқ пресланиши олдини олиш (кейинги слайддаги расмга қаранг).

• тупроққ жуда чуқур ишлов бериш олдини олиш.

• тупроқнинг юза қатламига ишлов бериш, энг самарали амалиёт.

• агрономик ва атроф муҳит талабларидан келиб чиққан ҳолда кимёвий, органик ва инорганик ўғитларни белгиланган миқдор ва вақтда самарали қўллаш.



Тупроқнинг юза қатламига
ишлов бериш тавсия қилинади


Тупроқ эрозияси ва унга ишлов бериш:

Тупроқ эрозияси қишлоқ хўжалигидаги энг катта муаммолардан бири бўлиб, у сув, шамол ва тупроққа ишлов бериш оқибатида юзага келади. Механик ишлов бериладиган тупроқларда, механик ишлов берилмайдиган тупроқларга нисбатан тупроқ эрозияси муаммоси кўп учрайди. Буни ёмғирнинг тупроқ таркибига етказадиган таъсиридан кўриш мумкин. Тупроқни ўсимликлар билан бойитиш ёки мулча билан қоплаш унинг эррозияси олдини олишга ёрдам беради. Тупроқ эррозияси олдини олиш учун қуйидаги тадбирлар ишлаб чиқилган:

 • Тупроқни чуқур оғдармаслик:

- бегона ўтларга қарши курашишда гербицидлардан фойдаланиш

- ёмғир кўп ёғадиган ҳудудларда, бегона ўтларга қариш кечиктирилган кураш чоралари

• Тупроққа минимум механик ишлов бериш

• Тупроққ қисман мехник ишлов бериш (ўсимлик экиладиган қисмига)

• Оралиқ экинлардан фойдаланиш

• Мулчадан фойдаланиш Дарахт остидаги бегона ўтларга қариш қўл билан (турли ўроқлар) ёки гербицид ёрдамида курашиш.


Report Page