...

...


Тупроққа ишлов бериш ҳусусида умумий тавсиялар:

Тупроқнинг физик ва химик таркиби, биологи активлиги ҳосилдорликнинг асоси бўлиб тупроқнинг қанчалик унумдорлигини белгилаб беради. Тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирлар тупроқдаги озуқаларнинг йўқолиши, унинг агрохимик эррозияси, ювилиб кетиши, ер юзаси ёки остидаги сувларга зарар етказмаслик каби муаммоларни минималлаштиришни инобоатга олган ҳолда амалга оширилиши даркор. Тупроққа самарали ишлов бериш амалиёти унинг биологик активлиги ва атрофдаги табиий ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳилма-ҳиллигини асрашга қаратилган бўлади. 


Танланган тупроққ ишлов бериш тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

• анор етиштиришда муҳим аҳамиятга эга ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш;

• ер ресурсларидан унумли фойдаланиш;

• тупроқ консервацияси, унинг эррозияси олдини олиш, ва

• суғориш ва ҳосил йиғиштириш каби тадбирлар самарадорлигини ошириш.


Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тупроққ ишлов бериш қуйидаги мақсадларни кўзлаши шарт:

• алмашлаб экиш ва механик ишлов бериш амалиётлари орқали тупроқнинг органик таркибини яхшилаш ёки мукаммаллаштиришга қаратилиши.

• сув ёки шамол таъсирида юзага келиши мумкин бўлган тупроқ эррозияси олдини олиш.

• оғир техникалардан фойдаланиш таъсирида тупроқ пресланиши олдини олиш (кейинги слайддаги расмга қаранг).

• тупроққ жуда чуқур ишлов бериш олдини олиш.

• тупроқнинг юза қатламига ишлов бериш, энг самарали амалиёт.

• агрономик ва атроф муҳит талабларидан келиб чиққан ҳолда кимёвий, органик ва инорганик ўғитларни белгиланган миқдор ва вақтда самарали қўллаш.



Тупроқнинг юза қатламига
ишлов бериш тавсия қилинади



Report Page