...

...


Мева шаклланиши - гул ва меваларни сийраклаштириш :

Куртак ёргандан сўнг бир ой ўтиб янги шаклланган новдаларда гуллар (янги мавсумда шаклланган новдалар асосида) ҳосил бўлади, аксарият ҳолларда спур куртаклар ёки қисқа новдаларда. Гуллар якка, жуфт ёки тўп (5тагача) кўринишда бўлади. Якка гуллар спурларда (новда танасига яқин жойда), гул тўплар эса новдалар учида ҳосил бўлади. Гуллаш ва мева ҳосил бўлиш жараёни бир ой давом этади. 

Анор гуллари икки турда бўлади:

• гермофродит - мева ҳосил қилувчи яхши ривожланган уруғдон ва гул найчасига эга гул.

• эркак гул - кўплаб шаклланган гул чанглари бўлади, лекин уруғдони яхши ривожланмайди. (кейинги слайддаги расмга қаранг: гул анатомияси)


Анорнинг гулловчи навлари эркак ва гермофродит гуллар ҳосил қилади. Мева ҳосил қилувчи гуллар Гермофродит гуллар деб юритилади. Одатда унинг ичи тўлиқ, асос қисми думалоқ ва умумий шакли кўза ёки вазага ўҳшаб кетади. Мева ҳосил қилмайдиган эркак гул кичикроқ ва торроқ қўнғироқ шаклида бўлади. Қуйидаги расмларда чапки тарафда эркак ва ўнг тарафда гермофродит гуллар мисол тариқасида берилган.

Дарахтнинг мева бериш имконияти ундаги гермофрадит гуллар сони билан белгиланади.

Шу сабабдан, кўпроқ эркагига нисбатан гермофродит гуллар ҳосил қилувчи навлар, ҳосилдорлиги юқори навлар деб юритилиши мумкин.

Исроил анор навларининг гермофродит гуллар ҳосил қилиш имконияти 43% дан 66% гача.

Чангланиш вақти жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки гул чанглар 2-3 кун ичида актив бўлади ва сўнгра сусталашади. Чангланиш сони мевада қанча уруғ шаклланишини белгилайди ва бу натижада мева ҳажмига ўз таъсирини ўтказади. Дастлаб гермофродит гуллар очилади ва орадан 7-8 кун ўтиб, эркак гуллар очилади.

Яна шуни эътиборга олиш керакки, кеч очилган гуллар яхши ривожланмайдиган мевалар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.


Анор дарахтлари одатда ўзидан, бошқа навлар ва ҳашоратлар ёрдамида, асосан асаларилар, чангланади. Уларни шамол ёрдамида чангланиши жуда суст деб топилган.

Ҳиндистон, Туркманистон, Исроил ва Тунисия анор навлари устида олиб борилган изланишлар (гулларни изоляция қилиш ёки гул чангларни кесиб ташлаш) шуни кўрсатадики анор гуллари ўз-ўзидан чангланиб чанглатувчисиз ҳам мева тугавериши мумкин.

Изланишлар шуни кўрсатадики, ўз-ўзини чанглатувчи навларнинг ҳосилдорлиги ҳар-ҳил. Ўз-ўзини чанглатувчи навлар гуллари назоратга олинганда 45% фоизгача мева туккан, бошқа навлар ёрдамида чангланувчи навлар назортага олинганда ҳосилдорлик 68%га ортган.


Шу сабабдан, ҳосилдорликни ошириш учун бир нечта навни бирга экиш тавсия қилинади.

Анор дарахтлари жуда кўп гул тугади, лекин бу гулларнинг ҳаммаси ҳам мева ҳосил қилувчи гул бўлмайди.

Меванинг кўп бўлиши унинг ҳажми ва ҳосилдорлигига таъсир ўтказади. Мева ҳажмини ошириш учун гуллар ва мевалар сийраклаштирилиш тавсия қилинади.

Агар мева сийраклаштиришга қарор қабул қилган бўлсангиз, меванинг ўзини сийраклаштиргандан кўра, мева берувчи новдани сийраклаштириш мақсадга мувофиқ.

Ҳосилдорликни чегаралаш учун ҳужайралар энди кенгайишидан олдин новдаларнинг пастки қисмидаги нимжон спур куртакларни синдиринг. Агар эҳтиёж сезсангиз дарахт кучини мевага беришидан олдин гул тўпларни сийраклаштиринг.

Меванинг ўзини чўпидин синдириб сийраклаштириш камдан ҳолларда талаб қилинади.

Баъзи анор навлари кўп мева тугади, лекин уларнинг ҳажми тижорат мақсадида фойдаланиладиган навларга нисбатан кичик.

Нав мева ҳажмига бошқа амалиётларга нисбатан кўпроқ таъсир ўтказади. Кипрда мева тугиш жараёни якунлангандан сўнг (гуллаш даврида) барча эркак гуллар қўл билан олиб ташланади ва дарахтда фақат урғочи гуллар қолади. Агар шунда ҳам нормадан кўп мева қолган бўлса, яна бир бор қўл билан улар сийраклаштирилади.

Қўл билан гулларни сийраклаштириш кўп мехнат талаб қилиниши сабабли, гуллар ва меваларни кимёвий препаратлар ёрдамида сийраклаштириш ўрганилган.

Ортиқча гулни сийраклаштириш мақсадида гуллаш даврида GA (20ppm) ўстирувчи гармондан фойдаланиш мумкин.

Гул тўкилиши олдини олиш ва гул куртакларни кўпайтириш учун NAA (10ppm) гармонидан (гул тўкилиши кузатилса 2-3 марта бир ҳафта оралиғида) фойдаланиш мумкин.

GAP амалиёти талабларига кўра ўстирувчи гармонлардан фойдаланиш тавсия қилинмайди. 


Report Page