...

...


Анор дарахтларини суғориш ва озиқлантириш :

Анор дарахтлари яхши ривожланиши учун мунтазам суғорилишга муҳтож.

Анор дарахтлари учун сув мавжудлиги жуда муҳим, шу сабабдан улар етарлича суғорилиши тавсия қилинади. Агар мавсум давомида суғориш имконияти мавжуд бўлса, сувсизликдан стресга тушмаслиги учун дарахтлар қанча талаб қилса шунча суғорилиши мақсадга мувофиқ.

Умуман олганда, мавсум ва ҳудуд талабларидан келиб чиққан ҳолда ёз мавсумларида анор дарахти етарлича суғорилишга муҳтож.

Сув туриб қолмаслиги ва тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш учун зарур чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши тавсия қилинади.

Тўғри режалаштирилган озиқлантириш режаси анор дарахтларининг тупроқда мавжуд ёки етарлича бўлмаган N, P, K макро ва микро озуқаларга бўлган талабини қондиришга қаратилган бўлади.

Анор дарахтларини озиқлантириш бўйича тавсиялар, суғориш суви ва озуқага бўлган талаблар каби маълумотлар ҳусусида батафсил маълумотлар “Анор дарахтларининг сув ва озуқага бўлгана талаби” номли тарқатма материлимизда берилган.


Report Page