...

...


Дарахтларни экиш тартиби ва вақти:

Боғ юзаси дарахт экишга тайёр бўлгандан сўнг, дарахт экиладиган масофалар белгиланади ва камида 45см х 45см ҳажмда дарахт экиш чуқурчалари ковланади. Махсус пластик тувакда ўстирилган кўчатлар йилнинг исталган мавсумида экилиши мумкин, очиқ илдизли кўчатлар эса баҳорда экилиши тавсия қилинади. Дарахтларни феврал-март ойларида экиш, уларга кузгача совуқ ҳаво тушгун қадар ёзда етарлича ривожланиб олиш имконини беради. Кўчатлар тувакча чуқурлигида ёки кўчатхонада қаеригача жойлашган бўлса шу еригача чуқурчага жойлаб экилиши шарт. 


Кўчатларни экишдан олдин унумдор тупроқ юзасидаги тупроқни 100-150 гр. фосфор ва калийли ўғит билан аралаштириб кўчат экиладиган чуқурчанинг тубига жойлаш тавсия қилинади. Бу чуқурчага азотли ўғит солиш тавсия қилинмайди, чунки у экилаётган кўчат илдизларини куйдириши мумкин. Ўғит билан яхшилаб аралаштирилган тупроқ чуқурчага жойлангандан сўнг, кўчат чуқурча марказига жойлаб экилади. Чуқурча тупроқ билан тўлдирилгандан сўнг, оёқ билан яхшилаб преслаб босиш керак, сўнгра суғориб қозиққа боғлаш керак.

Шамол кўп эсувчи ҳудудларда янги экилган кўчатларни қозиққа боғлаш талаб қилинади. Якка қозиқ шамол эсувчи тарафга қараб жойланиши керак. Кўчат қозиққа саккиз шаклида бағланиши керак, бу кўчат танаси қозиқда сиқилиб қолиши ва ишқаланиб зарарланиши олдини олади. Кўчатни қозиққа боғлайдиган материал кенг, текис ва чўзилувчан бўлиши керак. Изоляцияланган сим, резина ёки бошқа шу каби юмшоқ трубкалардан фойдаланиш мумкин. Кўчат қозиққа бир нечта жойидан боғланиши шарт. Бу мақсад учун очиқ симдан фойдаланманг, кўчат танасига ишқаланиб уни зарарлайди ва кўчат учун зарур бўлган озуқа-сув манбалари ҳаракатини чегаралайди. 

Кўчатларни экиш жараёни тугагандан сўнг, уларни парваришлаш жараёни бошланади. Бундай парвариш қуйидагиларни ўз ичига олади:

- мунтазам суғориш. - озиқлантириш (юқори фоизли азот, фосфор ва бир оз калий).

- бегона ўтларни назоратга олиш.

- касаллик ва зараркунанда ҳашоротларга қарши курашиш.


Report Page