...

...


Анор кўчатларини экиш схемаси:

Дарахт экиш учун ерни тайёрлаб олгандан сўнг, кейинги навбат улар учун экиш схемасини танлаш.

Анор кўчатлари учун бир нечта экиш тизимлари мавжуд бўлсада, қуйида энг кўп тарқалган икки тури келтирилган:

• Тўртбурчак шаклидаги экиш тизими

• Тўғри тўртбурчак шаклидаги экиш тизими


Квадрат схемаси:

Мевали дарахтлар учун энг осон ва кенг тарқалган тизимлардан бири. Ушбу тизимда қаторлар ораси ва ичидаги масофа бир ҳилда бўлади (кейинги слайдга қаранг). Кўчатлар ҳар бир бурчакда тенг бурчак остида экилади. Шу сабабдан ҳар тўртинчи кўчат квадратни ҳосил қилади. Қаторлар ораси ва ичидаги масофа бир ҳилда бўлганлиги сабабли боғга ишлов бериш мақсадида техникалар ҳар тарафга бир ҳилда ҳаракатланиши мумкин (масалан, 5м х 5м).

Ушбу тизимда оралиқ экин экиш учун етарлича масаофа ажратилган бўлади. Боғни кенгайтириш фақат қўшимча қаторлар қўшиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Авфзалликлари:

1. Суғориш ариқлари ёки йўлаклари бир текисда жойлаштирилиш мумкин.

2. Ерга ишлов бериш, дарахтларга дори сепиш ва ҳосил йиғиштириш учун жуда қулай.

3. Боғни ҳар томонлама кузатиш қулай булганлиги учун уни бошқариш жуда қулай.

Камчиликлари:

1. Ер ҳисобига кўчат сиғдириш имконияти паст.

2. Ҳар бир квадратнинг ўртасида жуда кўп жойдан унумсиз фойдаланилган. Масалан, тўрт дарахт ўртасидаги жой беҳуда сарфланган.


Тўғри тўртбурчак шаклидаги схема:

Ушбу тизим ҳам квадрат тизимга ўҳшаб кетади, асосий фарқи қаторлар ораси ва ичидаги масофанинг ҳар ҳиллигидадир (расмга қаранг).  

Демак, ушбу тизимда айни бир ажратилган ерга кўпроқ кўчат сиғдириш имконияти мавжуд. Боғга ишлов бериш мақсадида техникалар ҳар тарафга бир ҳилда ҳаракатланиши мумкин. Дарахтлар ривожланиш учун етарлича масофага эга бўлади ва қуёш нуридан унумли фойдаланилади (масалан, 6м X 3м).

Авфзалликлари:

1. Ерга ишлов бериш, дарахтларга дори сепиш ва ҳосил йиғиштириш учун жуда қулай.

2. Сузориш ариқлари қатор бўйлаб жойлаштирилиши мумкин.

3. Оралиқ масофа кенглиги сабабали ёруғликдан унумли фойдаланилади.

4. Боғни янада унумлироқ бошқариш имконияти мавжуд.

5. Оралиқ экин экиш имконияти мавжуд.

Камчиликлари:

1. Агар оралиқ экин экилмаса, қаторлар орасидаги масофа беҳуда сарфланган.

2. Ер ҳисобига кўчат сиғдириш имконияти паст.


Дарахтлар орасидаги масофа:

Дарахт экилган қаторларни шимол-жануб йўналишида экиш, қуёш нуридан унумли фойдаланишга ёрдам беради.

Боғ режасини тузаётган боғбонлар томонидан эътборга олинадиган асосий омиллар бу:

• дарахтлар орасидаг масофа.

• дарахт шакли, унга бериладиган шак (бир ёки кўп асосли).

• дарахтни парваришлаш. 

Анор дарахтларини зич экиш кўпроқ илиқ ўлкаларга тўғри келади. Дарахтларни зич экиш одатий (5м х 5м) усулга нисбатан кўпроқ ҳосил олиш имокнини беради. Баъзи боғбонлар шундай зич экиш (2.5м х 4.5м) усулларидан фойдаланишади. Лекин бундай усул касаллик ва зараркунанда ҳашоротлар ривожланиши учун қулай шароит туғдиради. Анор кўчатларини жуда зич экиш тавсия қилинмайди, чунки юзага келган ортича соя меванинг яхши ранг ололмаслиги, уларда доғлар пайдо бўлиши, дарахтларга шакл бериш, мевани териб олиш ва қишлоқ хўжалиги машиналаридан фойдаланишда қийинчиликлар юзага келишига сабаб бўлади. Баъзи боғбонлар ҳосилдорликни эрта ошириш мақсадида дарахтларни қатор ичида 2м ва қатор орасида 6м кенгликда экишади ва дарахтлар катталашган сари қуёш нуридан унумли фойдаланиш мақсадида қатор ичидан биттадан дарахтни олиб ташлашади.


Кипрда анор дарахтлари 3м х 6м масофада экилади ва (V ёки T шаклидаги) симбағазга тортилади. Бундай тизимда экилган дарахтларнинг ҳосилдорлиги ва мева сифати жуда аъло. Ҳосилдорлик туп сонига 80-90 кгни ташкил қилади ва меванинг ўртача оғирлиги 500гр.

Фаластинда анор дарахтлари 6м х 4м ёки 6м х 5м масофада ва ярим пакана навлар эса 5м х 3м масофада экилади.

АҚШда анор дарахтлари икки тизимда экилади: 1. Зич экиш схемаси: 1.5м х 3.6м 2. Кенг экиш схемаси: 4 (5.2)м х 5.8м


Шундай бўлсада, Калифорни Дэвис Университети анор кўчатларини қатор ичида 3 ёки 5м ва қатор орасида 5 ёки 7м схемада экишни тавсия қилади.


Report Page