...
Экилиши режалаштирилаётган кўчатлар сифати:
Соғлом, юқори сифатли ва рўйҳатдан ўтган махсус кўчатхоналардан олинган кўчатларни экиш тавсия этилади.
Юқори сифатли кўчатларнининг айрим сифатлари:
1. Асл навли;
2. Зараркунанда ҳашорат ва касалликлардан ҳоли;
3. Жад ўсувчан;
4. Тўғри ўсувчи тана;
5. Танаси теккис ва пўстлоғи тоза;
6. Илдиз тизими яхши ривожланган ва оқ попук илдизларнинг кўзга ташланиб туриши илдиз тизимининг соғломлигини билдиради, лекин илдизларнинг фақат илдиз бўғзи атрофида спирал шаклида шаклланганлиги шубҳали ҳолат; 7. Агар кўчатлар тувакда келтирилган бўлса, туваклар ёрилмаган ва тувак юзасида бегона ўтлар ривожланмаган бўлиши шарт;
8. Шохлари бир маромда ва масофада шаклланган бўлиши;
9. Янги экилаётган кўчатларда мева куртаклари ҳали ривожланмаган бўлиши мақсадга мувофиқ;
10. Сифатли ва тушунарли тарза маркировка қилинган бўлиши.