...

...


Ер тайёрлаш - Ерни тозалаш:

Дастлаб қиялиги катта бўлмаган ерларни махсус техника ёрдамида шохшаббалардан (булдозер тирмаси, дискалаш ёки кучли ўт ўрувчи мослама ёрдамида) тозаланади. Кўпгина боғбонлар тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш, кемирувчилар инларини бузиш, тош ёки эски дарахт илдизларини ет юзасига чиқариш учун махус ускуна билан ерни 50см дан 1 м гача бўган чуқурликда бўшатишади. Ерга бундай ишлов бериш, ер остида қандай муаммолар борлигини билиш учун ҳам жуда қулай.

Сўнгра мола босилади (текисланади). Бундай амалиётни янги очилаётган ерларга қўллашда эҳтиёт бўлиш керак, чунки қишки кўп ёмғирлар оқибатида ер эррозияси муаммо келтириши мумкин. Тупроқ озуқа базасини билиш учун 50см (1 метргача) чурликдаги тупроқ қатламини лабаратория таҳлилидан ҳам ўтказиш ва тупроқнинг рН даражасини аниқлаш тавсия қилинади. Тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун ернинг турли қисмларида шундай текширувлар амалга ошириш мақсадга мувофиқ, чунки айни бир ернинг турли қисмлари турли ҳил тупроқ турларидан ташкил топган бўлиши мумкин.

Сув йиғилиб қолиши: Сувни яхши ўтказмаслиги сабабли ернинг баъзи қисмларида кучли ёмғир туфайли кўлмаклар ҳосил бўлиши мумкин. Алоҳида чора-тадбирлар кўрилиб дринаж муаммоси ҳал қилинмагунча ернинг ушбу қисмларига анор кўчатлари экилмаслиги шарт.


Report Page