...

...


Суғориш сувига бўлган талаблар:

Анор дарахтлари учун сув мавжудлиги жуда муҳим, шу сабабдан улар етарлича суғорилиши тавсия қилинади. Агар мавсум давомида суғориш имконияти мавжуд бўлса, сувсизликдан стресга тушмаслиги учун дарахтлар қанча талаб қилса шунча суғорилиши мақсадга мувофиқ. Умуман олганда, мавсум ва ҳудуд талабларидан келиб чиққан ҳолда ёз мавсумларида анор дарахти етарлича суғорилишга муҳтож. Сув туриб қолмаслиги ва тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш учун зарур чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши тавсия қилинади.

Анор дарахтлари шўрлиги юқори бўлган сув билан суғорилса ҳам ривожланиш ҳусусиятига эга. Изланишлар шуни кўрсатадики, Исроил ва Туркман анор навлари шундай шароитларда ҳам яхши ривожланиб ҳосил бериши мумкин, ва дарахтга ҳеч қандай салбий зарар етканлиги кузатилмаган. Ушбу синовларда қатнашган боғларнинг суғориш суви шўрлик ўлчами 2.5 - 4.0 dS/m орасида бўлган. Шўрлиги юқори бўлган сув билан боғларни суғориш мунтазам бир тартибда амалга оширилиши шарт, шунда тупроқдаги тузни ювиб туриш ва уни кўпайишининг олдини олиш имкони бўлади.


Report Page