...
Об-ҳаво шароитлари:
Анор дарахтлари ривожланиши учун оптимал шароитлар етарлича қуёш нури, илиқ қиш ва қуруқ (иссиқ) ёз мавсумидир, айниқса мева ривожланишининг сўнгги босқичларида ёмғир бўлмаслиги ката аҳамиятга эга. Бундай шароитларда мева энг яхши ҳажм, ранг ва етарлича шира олади, бу эса ўз навбатида меванинг ёрилиши билан боғлиқ муаммоларни камайтиради.
Анор дарахти тиним даврида - 11°C ҳароратда совуқдан зарарланиши мумкин. Изланишлар шуни кўрсатадики анор дарахтлари -9°C дан -12°C гача ҳароратга чидаши мумкин. -20°C дан ҳароратда эса анор дарахтларининг бутун танаси ер юзасига музлаб қурийди.
Вегетатив мавсум узоқ давом этувчи, лекин ҳарорат -15°Cдан тушиб кетувчи ҳудудларда самарали ҳосил олиш мақсадида анор кўчатларини қишки совуқдан ҳимоялаш тавсия қилинади.. Кеч гуллаши сабабли одатда эрта баҳордаги қировлар анор кўчатлари учун унча катта муаммо туғдирмайди, аммо кеч кузги қиров ёки кутилмаган совуқ ҳосил учун жуда ҳавфли бўлиши мумкин. Анор дарахтлари қишки тиним даврида совуққа бирмунча чидамли, лекин кузда тиним даврига тўлиқ киргунгача бўлган ва баҳорда куртак ёриш даврларида совуқдан азият чекишга анча мойил бўлади. Анор дарахтлари иссиққа жуда чидамли ва 120 кун давомида ҳарорат +30C дан юқори бўладиган ҳудудларда жуда яхши ривожланади.