...

...

FERMER

Яйловларни халққа (аҳолига) берилса, халққа ҳам, давлатга ҳам фойдаси жуда катта бўлади, деб ўйлаймиз.

Шундайлар борки, ҳеч қанча чорваси бўлмаса-да, минглаб гектар яйлов ва аслида йўқ бўлган чорвасига озуқа етиштириш учун ўнлаб гектар сувли ер майдонлари ажратилган.

Худди шундай қўмита, ширкат, фермер хўжаликлари, ёки корхона ва ташкилотлар ҳам бор.

Стастистика ҳисоботини текширилса, ўнта мол ё киритилган ҳисоботга ёки йўқ.

Бугунги кунда чорва фермер хўжалигининг кўпчилиги чорвасини боқишда жиддий муаммога дуч келаётгани, яйловлар ажратилмаганлиги сабабли қиш ойларида очликдан ҳар куни 5-6 тадан қўйлари нобуд бўлаётганлиги ҳолатлари кўплаб учраб турибди.

Аммо, шундайлар ҳам бор экан-ки, қонун бўйича белгилаб берилган ҳақини талаб қилиш у ёқда турсин, ҳатто оддий қилиб муаммоси борлигини айтишга уялади. Ваҳоланки, давлат худди шундай одамлар, яъни ҳақиқий ёрдам берилиши лозим бўлганларни қидираётганлиги ҳам рост.


Бир чорвадор бор, минглаб қўйи бор. Пандемия даврида доимий равишда шахсий пулидан (қўйларини сотиб) одамларга бепул ун, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам тарқатган. Қўйлари зотдор. Ўша ҳудудда унинг чорвасидан зўр чорва бўлмаса керак.

Энди буни қаранг: шу одамнинг минглаб қўйи бор, аммо шу қўйларга озуқа, ем-хашак экиб оладиган ери йўқ.


Адашмасам, чорванинг ҳар бир боши учун қанчадир миқдорда яйлов ва ем-хашак учун ҳам қанчадир сувли ер берилиши керак. Аммо, бу одамнинг ери йўқ.


ТАКЛИФИМИЗ: яйловларни маҳаллий чорвадорларга моллари сонига мутаносиб ҳолда, яъни статистикадаги ҳисоботига қараб ажратиб бериш.


Бунда давлатнинг ютадиган тарафлари:

Биринчидан, чорвадорга яйлов керак бўлса, ҳеч қаерда ҳисоботда кўрсатилмаган моллари сонини кўрсатишга мажбур бўлади.

Иккинчидан, ҳар бир чорва учун йиллик белгиланган маълум миқдордаги солиқ тўловлари тўланади.

Учинчидан, масалан яйлов ажратилса, 500 чорва статистикада кўрсатилса, яна бир ишчи ўрни - чўпонлик лавозими бўлади. Ҳам ишчи ўрни яратилади, ҳам бир киши ойлик олади, ҳам давлатга солиқ тушади.

Тўртинчи ва энг асосийси: чорвадор яйловга эга бўлганидан рози, давлатга ҳам янги ишчи ўрни ва шу билан бирга солиқ тўлови кўпайишига сабаб бўлади.


Халқ назорати, Facebook

FERMER канали

Report Page