...

...

@Jizzax

Мексика пойтахтидаги метро кўпригининг қулаши натижасида 13 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин одам турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Хатарларни интеграл бошқариш ва фуқаро муҳофазаси департаменти маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.  


«Айни пайтда афсуски бу дастлабки кўрсаткич», — дейилади департамент хабарида.


Ҳодиса акс этган видеоларда метро кўприги поезд билан бирга, унинг остида машиналар ҳаракати пайтида қулаб тушганини кўриш мумкин.


ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса Мехико шаҳрининг жануби-шарқида, Оливос ва Тесонко бекатлари яқинида содир бўлган.

Report Page