...

...


Шоли экилиб келинаётган майдонларда фузариоз, альтернариоз, пирикуляриоз каби хавфли касалликларнинг ўчоғлари мавжуд. Касалликнинг интенсив кўпайиши қисқа муддатда 15 – 40%гача ҳосилни йўқолишига олиб келади.


Илдиз чириш (Achlya sp. Pythium) уруғ униб чиқаётган даврда бошланиб, куртакчани, дастлабки илдизни шикастлайди. Ўсимлик 1-2табаргчиқарган даврдаундакулрангдоғлар пайдо бўлади, кейин барглар сарғаяди ва сўлиб қолади. Ўсимликда замбуруғларнинг спорали мицелийси пайдо бўлади ва улар бутун йил давомида ўсимликлар қолдиғида сақланади.


Фузариоз (Fusarium sp.) касаллиги кенг тарқалган бўлиб, шоли униб чиқиш даврида 10 – 18%, гуллаш-пишиш даврида 20 – 33%ни ташкил этади. Касаллик билан зарарланган майсалар сарғаяди, ўсишдан орқада қолади, барг ва пояларда оч қўнғир доғлар пайдо бўлади. Вояга етган ўсимликда эса барглари буралиб, учлари қурийди. Кучли касалланган ўсимликлар қуриб қолади, ҳосилдорлик 23%гача камайиб кетади. У, демак, қалин қаттиқ қобиқ ҳосил қилиб, ўша жойда сақланади. Август ойининг охири, сентябрь ойининг бошларида ҳаво ҳарорати пасайган, намгарчилик кўпайган даврда, у яна ўзининг ривожланишини бошлайди. Кечроқ ўрилган ёки ўрилиб бўлгандан сўнг, ерда кўп ётиб қолган шолипоя ҳосилида фузариоз касали билан зарарланган донлар учрайди.

Агар хирмонда етарли даражада қуритилмай омборга киргазилса, у ерда ҳам ўз фаолиятини давом эттиради. Фузариоз билан зарарланган шоли донининг озуқа сифати ёмонлашади. Ундаги оқсил, амилоза, крахмал моддаларининг таркиби ўзгариб, униб чиқиш қобилиятини пасайтиради. Ундан ташқари у донда ҳар хил токсинлар ҳосил қилиб, истеъмол қилишга яроқсиз бўлиб қолади, шунинг учун ҳам бу касаллик олдинги замонда адабиётда “пьяный хлеб” деган ном олган. Республика шоли далаларида фузариоз касаллигининг тарқалиши ва унинг келтираётган зарарига текширувлар ўтказилганда у ҳамма вилоятларда учраб, у билан зарарланмаган нав бўлмади.

Деярли ҳамма нав ҳам фузариоз касаллиги билан зарарланади, лекин агротехника чора-тадбирларининг қайси даражада йўлга қўйилганлигига қараб, зарарланиш даражаси ҳар хил бўлади. Илдиз тизими яхши ривожланган, минерал озуқа билан ўз вақтида етарли таъминланган, навбатлаб экиш тизимига риоя қилинган, сув сатҳи доимий бир меъёрда ушлаб турилган далаларда фузариоз касаллигининг зарари паст даражада бўлади.

Гельминтоспориоз Бу касалликни Bipolaris oryzae дейтеромицет замбуруғи қўзғатади, синонимлари Helminthosporium oryzae, Drechslera oryzae; телеоморфаси Cochliobolus miyabeanus.


Пирикуляриоз (Piricularia oryzae cavi) касаллиги шолининг бутун ўсув даври давомида ер устки қисимларини зарарлайди. Барг пластинкасида 3 – 4 см узунликдаги тўқ жигарранг ҳошияли тез кенгайиб борадиган оч қўнғир рангли доғлар пайдо бўлади, кейинчалик доғлар қўнғир рангга кириб, қуриб қолади. Пояларда эса касаллик тўқ узунчоқ доғлар кўринишида пайдо бўлади, кейинчалик бўғинлар қорайиб ҳалқа ҳосил қилади, натижада поянинг зарарланган бўғинидан озуқа юқори қисмга ўтмай, шу жойдан эгилиб, синиб кетади. Касаллик баргда кўп тарқалиши натижасида рўвакларни ҳам зарарланишига олиб келади. Бунда рўвакларда ва донда оч қўнғир ва қўнғир тусли доғлар пайдо бўлади. Кучли зарарланган рўваклар қуриб пуч донлар ҳосил бўлишига олиб келади.

Ўсув даври давомида касаллик конидия споралар орқали тарқалади. Ҳавода нисбий намлик кўп бўлиб, ҳарорат 15 – 35 даража бўлганда касалликнинг ривожланишига қулай шароит вужудга келади. Ҳаво ҳарорати 22 – 24 даража бўлиб, нисбий намлик 90 – 95% бўлганда касаллик фаол ривожланиб, шолини батамом нобуд бўлишига олиб келади. Касаллик натижасида шолининг 20 – 25% ва ундан ортиқ ҳосили нобуд бўлиши мумкин.


Шолидаги касалликларга қарши кураш чора-тадбирлари

Чидамли навлар яратиш ва қўллаш. Агротехник чора-тадбирлар (алмашлаб экиш, бегона ўтларни йўқотиш). Экинга элементлар баланси сақланган ўғитларни ўз вақтида солиш. Шолини ўз вақтида муддатидан кеч экилишига йўл қўймаслик лозим. Акс ҳолда, ёш ниҳоллар фузариоз ҳамда бошқа касалликларга тезроқ чалинади. Шолипоя марзалари, зовурлар ва ариқ бўйларидаги ёввойи ўтларни ўриб ташлаш, пайкалларнинг узоқ вақт қуриб қолишига июнь–август ойларида йўл қўймаслик лозим. Бундай ҳоллар экинларни тупланиш, рўвак чиқариш даврида, гербицидлар билан ишлаш пайтида рўй беради, чунки узоқ вақт ернинг сувсиз, қуруқ туриши пирикуляриоз ва фузариоз касалликларининг интенсив ривожланишига олиб келади.

Ҳосил йиғиштириб олингач, шолипоядаги похол ҳам йиғиштириб олинади, поя қолдиқлари олиб чиқиб ташланади ва ерни икки ярусли плуглар билан ҳайдаш келгуси йилда касалликларни ривожланишини олдини олиш имкониятини яратиб беради.

Кимёвий қарши кураш: шоли касалликларига қарши кимёвий препаратлар қўллашда тавсия этилган ВИ АЛТО СУПЕР 33% 0,4 л ёки ВИСТРОБИ 50% 0,08 – 0,12 кг ва 400 литр сувга қўшиб ишчи эритмаси тайёрланади. Бунда дастлабки ишлов бериш рўвак чиқариш олдидан, иккинчиси гуллаш даврида, учинчиси эса шундан кейин 10 кун ўтгач, айни касаллик интенсив ривожлана бошлаган пайтда ўтказилади. Шолига гуллаш чоғида ишлов бериш куннинг иккинчи ярмида ўтказилади. Ишлов беришни ўрим бошланмасдан 20 кун олдин тўхтатиш керак. 


Report Page