...

...

@Jizzax

Сурхондарёдаги аёлнинг калтакланиш ҳолати бўйича ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.


Маълум бўлишича, ҳолат Денов туманида содир бўлган. Яъни тумандаги “И.Тураев” СИУ, “Буюк ипак йўли ” маҳалласида яшовчи Қ.С. 2021 йил 22 апрель куни вилоят ИИБ 102 рақамига қўшниси Х.Г. уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида мурожаати ва туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномаси навбатчилик қисмида қайд этилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилганда фуқаро Қ.С. га “енгил тан жароҳати” етказилган, деб хулоса чиқарган.


Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилар экан.


Умид қиламизки, барча ҳолатлар холис ўрганилиб, ҳаммасига тўғри ҳуқуқий бахо берилади.


©️ kusherbayev

Report Page