...

...

AGROBLOGER

Лиссе Нидерландиянинг дунёга машҳур шаҳарларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили баҳор фаслида саёҳатчи ва меҳмонлар гуллар майдонида кезиш учун мазкур шаҳарда жойлашган Кекенхоф боғига, ташриф буюради. Ранг-баранг гулларнинг кишини ўзига маҳлиё этадиган суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Одатда ҳар йили март ойида очиладиган Кекенхоф боғи июнь ойига қадар ишлайди.

Ранги ва шакли турли бўлган хилма-хил лолаларни учратиш имконияти боғнинг ўзига хослиги саналади.

Кекенхофда нафақат лолалар, балки атиргул, лилия (лолагуллиларга мансуб декоратив ўсимлик), сунбул, наргис ва гулсапсарлар сингари гуллар ҳам бор.

Майдони 32 гектарни ташкил қоладиган боғнинг тепадан қарагандаги гўзаллигини тасвирлашга тил ожиз.

Коронавирус пандемияси сабаб Кекенхоф эшиклари икки йил ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлди.

2021 йилнинг апрелида Нидерландия ҳукумати пандемия шароитида оммавий тадбирларни ўтказиш бўйича лойиҳани бошлади.

Унга биноан спорт, маданият марказлари ва кўнгилочар масканлардан ташқари, Кекенхоф боғи ҳам очилди.

«Кекенхоф айни вақтда гулларга бурканган. Биз ташриф буюрувчилар билан гулларимизнинг гўзаллигини бўлишишни истаймиз», — дейилади боғнинг матбуот хизмати хабарида.

Коронавирус тест натижаси салбий чиққан ташриф буюрувчилар боғга кириши мумкин.


AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page