...

...

AGROBLOGER

Қўзиқорин парваришлашни бошлашдан олдин қайси навини экишни танлаб олиш керак. Мутахассислар қўзиқориннинг шароитларга мослашувчан бўлган шампиньон ёки вешенка турини танлашни маслаҳат беришади. Чунки бу турдаги қўзиқоринларни ўстириш учун мицелий ва бошқа материалларни кўп миқдорда сотиб олиш талаб этилмайди. Шунингдек қўзиқорин етиштириш учун жойни олдиндан белгилаб олиш керак. Танланган жойни изоляция қилиб, ташқи муҳитдан ажратиб қўйиш лозим. Чунки қўзиқорин споралари ҳаво бўйлаб тез тарқалади ва бошқа ўсимликларни тез фурсатда касаллантириши мумкин.

Қўзиқоринларни муваффақиятли ўстиришнинг бир неча муҳим шартлари бор:

1. Cифатли мицелий тайёрлаш ёки сотиб олиш керак, чунки кўзиқорин ҳосили шунга боғлиқ. Кўп ҳолларда ишончли ишлаб чиқарувчилардан тайёр мицелий сотиб олиш тўғри йўл бўлади. Чунки қўлда тайёрланган споралар кутилгандай сифатга эга бўлмайди.

2. Қўзиқорин майдонини ўғитлаш учун яхши субстрат (компост) тайёрлаш керак. Бу субстратни мустақил тайёрлаш ёки тахта зирапчаларидан (опилка) ҳосил қилинган суюқликни сотиб олиш мумкин. Бундай суюқлик спораларига қўзиқорин илдизи ҳосил қилишига ёрдам беради, натижада мўл ҳосил етилади.

3. Қўзиқорин ўстириш учун махсус жой тайёрлаб олинади. Вешенка навини боғда оддий кундалар ёнида ўстириш мумкин. Лекин қўзиқорин етиштиришда ертўла ёки иссиқхоналардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай жойларда ёғочдан ясалган конструкциялардан фойдаланмаган мақул. Чунки улар юқори намлик ва споралар таъсирида улар тез ишдан чиқади.

Уй шароитида сифатли қўзиқорин етиштириш учун тавсиялар:

Қўзиқорин ўстириш хоналарини ҳароратни ўзгаришини бошқарадиган қилиб жиҳозлаш керак. Бунинг учун вентиляция тизими, хона намлантиргичлари ва иситгичлардан фойдаланиш керак.

Субстрат сифатида нафақат тахта зирапчалари балки сифатли похолдан ҳам фойдаланиш мумкин. Похолда моғор ёки чириш аломатлари бўлмаслиги лозим.

Хонада махсус металл стеллажларда субстрат идишларини сақлаш мақсадга мувофиқ. Вешенка нави учун субстратларни полиэтилен қопда ҳам сақлаш мумкин.

Шунингдек ҳосилни сақлаш ва қайта ишлаш учун жой ажратиш керак. Тозаликни сақлаш учун субстрат тайёрлаш жойи, қўзиқоринларни ўсиш жойи, етилганларини сақлаш жойи пардеворлар билан ўзаро ажратилган бўлиши керак.

Қўзиқоринларни етиштиришнинг энг осон усули – бу банкада ўстириш. Лекин бу усулда фақатгина опята навини ўстириш мумкин. Агар сизни етиштириладиган қўзиқорин нави қизиқтирмаса, қўрқмасдан банкаларда ўстиришингиз мумкин.

agronet.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page