...

...

AGROBLOGER

Бодринг ўсимлиги иссиқхонада ўсиши даврида озуқа элементлари ва тупроқ эритмаси концентрацияси мутаносиблигини ушлаб туриш лозим. Кўчатни экиб бўлгандан кейин юқори сифатли иссиқхона тупроғи тезда озуқанинг зарурий унсурлари билан ўсимликни тўлиқ таъминлайди.

Шунинг учун биринчи ойда илдиз тизими ривожланиб, меваларнинг ўсиши бошлангунча ўсимликлар тупроқдан етарли миқдорда керакли моддаларни олади. Унчалик унумдор бўлмаган ерларда ўсимлик ўзини тутиб олиши билан 12-15 суткадан кейин ўсимлик қўшимча озиқлантирилади. Бу вақтда экишга қадар тупроққа солинган асосий элементларнинг миқдори камаяди. Уларни ўсимликлар томонидан истеъмол қилиниши эса ортади.

Озиқлантиришда ўғитларнинг меъёри ва нисбатини аниқлаш учун ҳар икки ҳафтада тупроқдан наъмуна олиб тахлил қилинади. Олинган маълумотларга мувофиқ, моддаларнинг керакли миқдори солинади. Бир марта қўшимча озиқлантириш учун илк ёшида минерал моддаларнинг юқори меъёри 1 м кв майдонга 7,0 г ни ташкил қилади.

Бодринг ўсимлиги тупроқ эритмасининг юқори концентрациясини кўтара олмайди. У 0,7%дан юқори бўлмаслиги керак. Қўшимча озуқани 10-15 кундан сўнг эритма ҳолида суғориш билан бирга амалга ошириш мумкин.

Дастлаб 10 л сувга 30-40 г ўғит аралашмаси, интенсив ҳосил бериш пайтида 70-80 г дан берилади. Қўшимча озуқани оз-оз миқдордан тез-тез бериш керак. Тўғри ўғитланган тупроқлар юқори даражада тўйинтирилган қўшимча озуқага муҳтож эмас.

Озуқа моддаларга ва намликка эҳтиёж қуёш нурлари мўл бўлганда сезиларли даражада ортади. Илдиз тизимининг фаолияти сусайганда, бодрингнинг илдиздан ташқари озуқаси қўлланилади. Ўғит (эритма)да азот миқдори 5-8 г, калий 7-8 г ва фосфорнинг 10-12 г концентрацияси 10 л сувга қўшиб берилади. Уни ўсимлик баргларига булутли кунларда ёки қуёшли кунларда куннинг иккинчи ярмида иссиқхона ҳарорати пасайгандан кейин пуркаш керак.

Алоҳида қўшимча озуқа микроэлементлар билан 10 л сувга 10 мл оналик эритмасини қўшиб берилади. Оналик эритмаси таркибида 7-12 г марганец сулфат, 8-10 г борат кислота, 2 г мис сулфат, рух сулфат, кобалт сулфат ва 1 г молибден алюминий тузи қўшилади. 10 сотих майдонга тайёр озуқанинг 250-300 л эритмаси тўғри келади.


mirishkor.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page