Пенсия ва нафақа олувчилар учун янада қулайликлар яратилди!
Президентимизнинг тегишли Қарори билан 2022 йил 1 майдан бошлаб барча пенсионерларимиз учун янада кўпроқ имкониятлар яратилди:
➖ Пенсия ванафақа тўловлари учун зарур маблағлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади;
➖ Пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоизмиқдорда АТ “Халқбанки”га хизмат ҳақит ўлаб берилади;
➖ Сайёр кассалар маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ванафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб беради;
➖ Пенсия ванафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.
Яъни пенсионерлар картасига 1% ортиқча пул келиб тушади.
Агарда пенсия ванафақа маблағлари банк карталари орқали олинса ва картадаги маблағ нақдлаштирилмасдан фойдаланилса, ушбу 1 фоиз миқдорида бериладиган қўшимча маблағ пенсионер ихтиёрида қолдирилиши назарда тутилган.
Мабодо пенсионер маблағини банкоматдан нақдлаштириб оламан деса, ўша қўшиб берилган 1% ечиб олинади. Яъни бунда пенсионернинг баъзавий пенсия маблағига умуман тегилмайди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамгармаси Фарғона туман бўлими бошлиғи У.О.Юлдашев