...
Уларнинг боши танасидан аниқ ажралиб туради, жуда ҳаракатчан, танаси йирик ва чўзиқ бўлади. Бошининг икки ёнида йирик фасеткали кўзлари жойлашган. Оғиз аъзолари кемирувчи типда. Хавф-хатар туғилганида ёки ўлжа пой лаётганида олдинги оёқлари ва танасининг олдинги қисмини даст кўтариб тебраниб туради. Шу сабабдан “бешиктебратар” деб аталган. Урғочиси эркагига нисбатан йирикроқ, тухумларини кузда ўсимликларнинг шохларига, тошлар ёки бошқа нарсалар устига тўп-тўп қилиб, махсус тухум халтаси (оотека)га қўяди. Баҳорда тухумдан чиққан личинкалар чала ўзгариш орқали ривожланади, 5 – 8 марта туллаб вояга етади. Йил давомида битта авлоди ривожланади. Бешиктебратар йиртқич, личинкалари майда ҳашаротлар (шира, қан далалар, пашшалар, жизилдоқлар ва бошқалар), вояга етган даврида чигирткалар, чирилдоқлар, ариларни тутиб ейди. Озиқ танқислигида ўз тури индивидларига ҳам ҳужум қилади. У ов қилаётганида ўз жойини бошқалардан қўриқлайди. Бешиктебратар жуда фойдали, лекин уларни ҳар хил ҳашаротлар, қушлар (чуғурчуқ, чумчуқлар), ўргимчаксимонлар тутиб ейди. Душманлардан сақланиш учун бешиктебратарнинг ҳимоя воситалари: мимикрия, ниқобланиш ранги яхши ривожланган. 2000 га яқин тури маълум, асосан тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган. Ўрта Осиёда ва хусусан, Ўзбекистонда 20 га яқин тури бор.