...

...

AGROBLOGER

Беҳи дарахтлари Ўзбекистонда қадимдан кўпайтириб келинган. Мамлакатимизнинг тоғли туманлари: Сўх, Нанай, Бўстонлиқда беҳининг эртапишар майда мевали навлари кўпроқ тарқалган. Беҳи ҳосилини териш сентябр ойининг охиридан то ноябр ойигача давом этади. Кечпишар беҳи ҳосилини март ойигача сақлаш мумкин.

Ўзбекистон беҳини ўстириш учун мос иқлим ва тупроқ шароитлари мавжуддир. Беҳи камдан-кам эрта баҳорда бўладиган қора совуқлардан зарарланади. Олма ва нокка нисбатан кечроқ муддатда гуллайди. Беҳи одатда апрелнинг иккинчи ярми, май ойида гуллайди. Кузги кучли совуқлар беҳи дарахтини камдан-кам шикастлайди.

Юртимизда қуйидаги беҳи навлари кўпроқ экилади:

  • Серҳосил (Изобильная) нави – ўртапишар, серҳосил, консервабоп янги стандарт навдир. Дарахтлари баландлиги 5-6 м, ясси-юмалоқ, ёйиқ шох-шаббали бўлиб ўсади. Экилгандан кейин 2-3 йилда ҳосилга киради. Меваси ўртача йирик, вазни 200-250 гр гача бўлади. Пўсти қўнғир рангли тук билан қопланган бўлади. Бу навнинг меваси сентябрнинг учинчи ўн кунлигида ва октябр бошларида узилади. 3-4 ҳафтадан сўнг истеъмол қилиш даражасида етилади. Декабр охиригача яхши сақланади. Мевасидан сифатли мураббо ва компот тайёрланади.
  • Самарқанд нави– дарахтлари ўртача баландликда ўсади, шох-шаббаси тарвақайлаган бўлади. Кўчат экилганидан кейин 5-6 йилда ҳосилга киради. Меваси ноксимон шаклда, усти ғадир-будур, эти оч-сариқ, донадор бир оз дағал бўлади. Меваси октябрнинг биринчи ярмида узилади, ноябрнинг бошларида ейиш мумкин бўлади. Феврал ойининг бошларигача яхши сақланади, консерва тайёрланади. Ташишга чидамли, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари учун мослаштирилган.
  • Совхоз нави – совуққа чидамли, ҳосилдор нав бўлиб, ундан универсал нав сифатида фойдаланилади. Дарахтларнинг шох-шаббаси қалин, тескари пирамидасимон шаклда, кучли ўсади. Экилганидан кейин 3-йили ҳосилга кириб, ҳар йили ҳосил беради. Ҳосилдорлиги юқори –ҳар тупдан 100 кг гача ҳосил олинади. Меваси сариқ рангда, юзаси силли, йирик айримлари 500гр дан ҳам ортиқ, ўртача туклаган. Асосан ноксимон, эти оқ, ўртача зич, серсув, ёқимли ширин мазалли. Мевасининг узилган заҳоти ейиш мумкин. Феврал-март ойигача яхши сақланади. Мевасидан сифатли мураббо ва компот тайёрланади.
  • Хоразм олмасимон беҳиси — бу нав асосан Хоразм воҳасида тарқалган. Дарахти 4-5 м баланд бўлиб ўсади. Экилгандан кейин 4-5-йили ҳосилга киради. Ҳар йили ҳосил беради. Меваси юмалоқ-ясси, кенг қиррали. Сирти қўнғиз рангли тук билан қалин қопланган бўлади. Етилганида оч лимон рангда бўлади. Пўсти юпқа, эти сарғиш-оқ, зич, ўртача, сувли, ҳушбўй, ширин. Октабр ойи бошларидан бошлаб узилади, январ ойи охиригача яхши сақланади.


AGROBLOGER канали

 mygarden.uz

agronet.uz

Report Page