...

...


Киши хатоларидан сақланишигина эмас, янглиш фикрида қатъий туриб олишидан ҳам ўзини тия билиш зарур. П. Гассенди

Биз ер сатҳининг тузилиши сизот ва ерости сувларнинг оқиб силжишига таъсир этиши тўғрисида озгина гапириб ўтган эдик, лекин асло текис жойларда ҳам уларни суғориладиган ерлардан суғорилмайдиган томонга оқиб чиқиши кузатилади. Бу тўғрида 9-бўлимдаги 9.5-расмда яққол кўрсатилган.

Агар сизот ва ерости сувларида зарарли эрийдиган тузлар мавжуд бўлса (бундай тузлар эса ҳамма вақт у ёки бошқа миқдорда мавжуд бўлади), бунда улар оқиб чиққан жойларда (яъни бўшалиш зонасида) эрта ёки кечроқ тақирлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ва улар қандай ҳосил бўлмаслиги мумкин? Сув тепаликдан пастга қараб оқиб боради, ёки ерости сувлар баландроқ жойлардан пастроқда жойлашганлар томон. Сув билан бирга унда эриган тузлар ҳам оқиб боради. Агар пастликларда сув буғланиши мумкин бўлса, тузлар эса бундай хусусиятга эга эмас ва уша жойларда йиғилиб тақирларни барпо этади.

Табиийки тақирлар сатҳида тузлар қуриб борса, одамларда айтилишича “луппак”, енгил тузли чанг пайдо бўлади ва шамол уни озгинадан учириб кетади, ҳамма қўшниларга баб-баровар эсиб боради, шунинг учун табиатда ёз даврда ерости сувлар гарчи ер сатҳига яқин бўлмаса ҳам, тузлар миқдори кўп йиғилмайди. Бу ерда сув билан қанча тузлар олиб келинса, шунчалик шамол билан учирилиб кетилади.

Юқорида эслатиб ўтилган 9.5-расмда биз ерости сувларни суғориладиган ёки суғорилмайдиган, лекин тепалик жойлардан пастликларга оқиб чиқиши тўғри сида кўрсатиб ўтдик. 15.1-расмда одатда қиялик ва баланд пастлик суғориладиган ерларда бундай ҳолат бўлиши тўғрисида кўрсатдик.

Шунга эътибор берингки, агар кўк рангда кўрсатилган кўлмак сув кўлмак эмас, балки ариқ бўлса, унда уни зовур деб номласа бўлади. Ерлари юқорида жойлашганлар тупроқларини шўрланиш ёки ботқоқланиш тўғрисида шубҳаланмаслиги мумкин, улар ерларини тез-тез суғориш тўғрисида ташвишланишлари керак бўлади, чунки улар № 8-дарсда гапирилган автоморф шароитда бўладилар, бунда, агар мукаммал суғориш учун 12-, 13- ва 14-бўлимларда гапирилган иншоотлар бўлмаса, кўп пул ва сув харажатлар қилишлари керак бўлади.

Ерлари пастликда жойлашганлар учун амалда қурғоқчилик қўрқинчли эмас, аммо шўрланиш ва ботқоқланиш бўлиши турган гап. Агар ерларингиз ботқоқланишга учраб турадиган бўлса, унда эҳтиёт тадбирлар қўллаб, сиз хоҳлаган чуқурлигда ерости сувни ушлаб туриш мумкин бўлган зовурлар, сувни чиқазиб турадиган дала дренажини барпо этишингиз керак бўлади, ёки 10–30 см чуқурроқ қазиш ва бу билан сувни дарё ёки ерларингиздан олисроқ жойга чиқазишга имкон берадиган бўлиши керак. Ёмонликни сезяпсизми? Атрофингизда қўшниларингиз бўлса-ю ва уларга ботқоқланиш ёқмаса? Унда “колхоз бўйича” ортиқча сувни қаерга ва қандай қилиб чиқазиш тўғрисида ўйлаш керак бўлади. Аксарият вазиятларда агар “тепадаги” қўшнилар ерларида ортиқча суғоришларни тўхтатишса, бу “пастдагилар” ҳаётларини осонлаштиради.

Агар сиз ерости сувларни нормал равишда четга оқизиб чиқаришни ташкил этган бўлсангиз ва иссиқ кунлари заминингизни мунтазам суғориб турсангиз, унда қоида бўйича сизда шўрланиш билан муаммо бўлмайди. Лекин, у сизда бўлсада ва “чиқиб кетишни” истамасачи? Ана шунда айён бўладики сув билан тузлар қаердандир кўпроқ миқдорда кириб келадики, уларни зовур оқизиб чиқазишни ёки шамол учириб кетишни улгурмайди. Менинг бувим айтганларидай, биринчи бўлиб чопиб келишга икки йўл билан эришиш мумкин — ёки чаққонроқ югуриш, ёки ҳеч кимга олдингизга ўзиб кетишга йўл бермасликдир! Агар фикр тушунарли бўлса, ишга киришинг: иложи борича “юқоридаги” қўшниларингиз билан улар “кранларини” озгина беркитишни келишинг (бу энг яхши вариант), ёки “чаққонроқ югуринг”, яъни сув ва тузларни чиқариш учун кўпроқ ва чуқурроқ ариқларни қазинг ва ёз даврида йиғилган тузларни кузда яхшироқ ювинг. Лекин, ортиқча ҳаракат қилиш керак эмас, чунки бунда зарарли тузлар билан сиз ердаги “аҳоли” билан вужудга келтирилган фойдали тузларни ҳаммасини ювиб чиқазасиз. Бу вазиатда иккита зулумдан битта кичикроғини танлаш керак, лекин, муросага келишни топиш яхшироқ бўлади.

Тупроқни нормал ювиш учун, одатда, 13-дарсда тавсия этилган норма билан икки марта суғориш кифоя. Таъкидлайманки, икки марта, балки икки баробар норма билан бир суғориш эмас. Биринчи суғориш тупроқни намликка тўйинтиради ва тузларни эритилишига имкон беради (икки-уч кун ёки бир ҳафта давомида), сўнгра тузли эритмасини зовурларга ёки қўшниларингизга! чиқазиш учун иккинчи суғоришни ўтказинг. Агар бу тадбирни сиз кузда ўтказсангиз, куз, қиш ва баҳор даврларда ёмғирлар ва қордан эриган сувлар ерингизни ювишга ёрдам беради (ердаги “аҳолига” ортиқча танглик келтирмасдан). Аммо бунга улгурмасангиз, буни баҳорда қилишга тўғри келади ва бунда ердаги “аҳолини” бемаҳал “ивитиб”, уларга ҳамда экиш ўтказиш муддатига танглик келтирасиз, чунки қишлоқ хўжалик ишларни ўтказиш учун тупроқ “етилиши” керак, ва бу муддат давомида намликнинг бир қисми буғланиб кетади ва тузларнинг бир қисми тупроқнинг юқори қатламларига яна қайтиб чиқади. Бу сизга керакми?

| Youtube | Веб сайт | Telegram |


Манба:


Report Page