ТУРЛИ ХИЛ ЁШДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ГУРУҲЛАРИ

ташкил этилди

 

Мамлакатимизда эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Уларнинг сифатли таълим олишлари, мукаммал тарбияга эга бўлишлари учун мактабгача таълим ташкилотларида қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳалқаро болалар жамғармаси UNICEF билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида ташкил қилинган мактабгача таълимнинг «Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари» муқобил шаклларининг йўлга қўйилиши натижасида Қўшкўпир туманида ҳам 3 та мактабгача таълимнинг «Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари», яъни, ўйин гуруҳлари ташкил қилинди.

Бугун UNICEF лойиҳаси доирасида ташкил этилган мактабгача таълимнинг муқобил, турли ёшдаги гуруҳларнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги бош бошқармаси ўринбосари Елена Тен, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳром Хидирбоев, Ўзбекистондаги UNICEF ваколатхонаси эрта ривожланиш ва таълим муассасалари бўйича маслаҳатчиси Вазира Назарова, Ўзбекистондаги UNICEF консултанти Муаззам Исмаилова, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги бош бошқармаси бош мутахассиси Сардор Юсупов, Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ирода Яқубова, Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этдилар.

Ушбу гуруҳларни, жумладан, 1-гуруҳни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларига Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳалқаро болалар жамғармаси UNICEF ташкилоти томонидан 106 номдаги 504та 36 485 781 сўмлик, 2-гуруҳни таъмирлаш ишларига 106 номдаги 504та 36 485 781 сўмлик, 3-гуруҳ жиҳозларига эса 106 номдаги 504та 36 485 781сўмлик мебель жиҳозлар, ўйин ва ўйинчоқлар ҳамда ўқув дидактик адабиётлар ажратилган. Шунингдек, туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Биринчи гуруҳда 3-7 ёшли болалар сони 147 нафарни, иккинчи гуруҳда 362 нафарни, учинчи гуруҳда 198 нафарни ташкил қилиб, педагог ҳодимлар учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳалқаро болалар жамғармаси UNICEF билан ҳамкорликда ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув-семинарлари ташкил қилинган.

 


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ




Report Page