22 АПРЕЛЬ-БУТУНЖАҲОН ЕР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН...
Биз экологларнинг мақсади ёш авлоднинг қалбида она табиатимизга бўлган меҳр-муҳаббатни шакллантиришдир.
Ўсиб келаётган ёш авлод онгида экологик билим ва маданиятни шакллантиришда тарғибот муҳим ўрин тутиши сир эмас. Айниқса, ёшлар билан юзма-юз учрашиш, уларнинг экологик билим ва савияларини ошириш, бу борадаги фикр ва муҳозалари билан ўртоқлашиш орқали экологик таълим-тарбия борасида самарали натижаларга эришиш мумкин.
Шу мақсадда Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ташкил этилган давра суҳбати Фарғона туманидаги 42-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда Фарғона тумани давлат инспекторлари 22 апрель бутунжаҳон ер куни муносабати билан ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашишди.
Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.