...

...

FERMER

Ер сотиш билан боғлиқ жиноятлар содир этиш ҳолатлари давом этмоқда.

Фуқаро Ж.А. Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидан деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратилган суғориладиган 25 сотих ер майдонининг 10 сотихини 15 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро З.га танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига олдиндан 4 минг АҚШ долларини олган вақтда эса Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ғ.Қ. ер сотиш мақсадида келишилган пулдан 1 миллион сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

У Норин тумани “Ибрат” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилаларга 10 йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини 80 миллион сўм эвазига фуқаро Қ.га МФЙ раиси орқали расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


ЎзА

FERMER канали

Report Page