«Яшил макон» умуммиллий лойихасида Фарғона тумани Ёшлар етакчилари хам фаол иштирок этмоқдалар.

«Яшил макон» умуммиллий лойихасида Фарғона тумани Ёшлар етакчилари хам фаол иштирок этмоқдалар.


Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида бошланган дарахт кўчатларини экиш ишларида Фарғона туманидаги Ёшлар етакчилари ҳам фаол иштирок этиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш илларида фаол қатнашмоқдалар. Бундан кўзланган асосий мақсад туман аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш бўлиб, ҳудудни яшил маконга айлантиришда ташаббускорлик кўрсатиш бўйича ёшлар томонидан эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир.


Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас». Дарҳақиқат, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биздан талаб қилинадиган биргина нарса, табиатни тоза-озода сақлаган ҳолда ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдир.


Туманимиздаги Ёшлар етакчилари томонидан олиб борилаётган ташаббус Фарғона туманидаги барча ёшларда катта қизиқиш уйғотди ва кўнгилли равишда етакчилар сафига қўшилишиб «Яшил макон» лойихасига ўз хиссаларини қўшмоқдалар.


Report Page