Фарғона тумани прокурори Отабек Ахраров иштирокида ўтказилган брифинг.

Фарғона тумани прокурори Отабек Ахраров иштирокида ўтказилган брифинг.


Фарғона тумани ҳудудида 2021 йилда жами 1000 та жиноятлар қайд қилинди.  

Уларнинг 36 таси ўта оғир, 250 таси оғир, 236 таси унча оғир бўлмаган,  

478 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ташкил этади. 

Таҳилил этилаётган даврда ҳудудда қотиллик, фирибгарлик, ўғрилик, жиноят турлари ортди, талончилик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари камайишига эришилди ҳамда мансабга совуққонлик билан қараш билан боғлиқ турдаги жиноятлар барқарор қолди. 

Коррупция ҳолатлари бўйича ҳудудда 13 та жиноятлар қайд қилиниб, 

13 нафар шахслар жавобгарликка тортилди. Ҳозирда коррупция иллатига қарши курашиш борасида тадбирлар давом этмоқда.

Бундан ташқари, 24 нафар вояга етмаганлар, 118 нафар аёллар, 

139 нафар ишсизлар ва 78 нафар муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган шахслар томонидан жиноят содир этилди. 

Шу жумладан, тумандаги 58 та маҳалларда жиноятлар ўсди, 4 тасида барқарор қолди, 11 тасида камайди, 3 тасида жиноят қайд қилинмади. 

Ушбу даврда 907 та жиноятларни фош этилишига эришилди. 

Фарғона тумани прокуратураси томонидан соҳа фаолиятини яхшилаш мақсадида 21 та текшириш ўтказилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан 63 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди. 

Ушбу ҳолатлар туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, МФЙ раислари ва корхона, ташкилот рахбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, туман ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасида тегишли зарур чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Report Page