Қарздорнинг автомашинаси хатланди ва алимент ундирилди.

Қарздорнинг автомашинаси хатланди ва алимент ундирилди.


Бюронинг Фарғона тумани бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 25.05.2009 йилдаги қарздор Н.И.дан ундирувчи Н.Н фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Н.И. давлат ижрочиси томонидан бир неча марта огохлантирилишига қарамасдан, қарздор алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.

21.04.2022 йил куни давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг “Матиз” русумли автомашинасини бошқариб юрганлиги аниқланиб, ушланган ва хатланиб жарима майдончасига олиб кирилган.

Қарздор ушбу куниёқ алиментдан бўлган қарзи 11.5 млн. сўм пулларни бюрога олиб келиб, ундирувчига тилхат орқали тўлади ва қарздорлик бартараф этилгани боис унинг автомашинаси қайтариб берилди.

Report Page