...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 104-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги «Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 197- сон қарорига асосан 2022 йилнинг август ойида Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

— қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари;

— меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик хусусиятлари;

— ер ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳолати;

— қишлоқ хўжалиги экинларининг майдони;

— иссиқхоналар майдони ва бошқалар.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ваколатли орган – Давлат статистика қўмитаси Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.


AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page