...

...

AGROBLOGER

Барча ўсимликлар бир маромда ўсиши учун уларга бир қатор кимёвий элементлар талаб қилинади. Ҳар бири ўз навбатида зарур 16та кимёвий элементлар мавжуд бўлиб, ўсимликлар ўз ҳаёт циклини уларсиз тўлиқ босиб ўта олмайди. Бу элементларнинг ҳеч бири бошқаси ўрнини боса олмайди.

Ўсимликлар ушбу кимёвий элементларнинг баъзиларини вақт ўтиши билан тупроқдан бутунлай сўриб олади, баъзилари эса мавсум давомида ўзлаштирилади лекин йерга тўкилган мевалар, барглар ва буталанган шохлар орқали яна тупроқда тикланади. Масалан, бир гектардан 30 тонна ҳосил бераётган 14 ёшли шафтоли дарахтлари мунтазам равишда 30.8 кг азот, 5 кг фосфор, 39 кг калий, 6.3 кг кальций ва 1.8 кг магнийни тупроқдан бутунлай ўзлаштириб олади.

Ўғитлар иккита катта гуруҳга бўлинади: органик ва ноорганик. Органик ўғитлар ўсимликлар, ҳайвонлар ёки бошқа табиий ҳоллар орқали юзага келади. Ноорганик ўғитлар эса турли жойларда ва қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилади.


Report Page