...
FERMERВазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари;
меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик хусусиятлари;
ер ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳолати;
қишлоқ хўжалиги экинларининг майдони;
иссиқхоналар майдони ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Синов 2022 йилнинг август ойида Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманида амалга оширилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
респондентларнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларини йиғишда фойдаланиладиган саволлар рўйхатини ўз ичига олган Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури;
Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари рўйхати.
FERMER канали
kun.uz