...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистонни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусан қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида прокуратура органлари томонидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Биргина, Мўйноқ туманида бевосита прокуратуранинг саъй - ҳаракатлари билан қарийб 15 млрд. сўмлик 26 та объект фойдаланишга топширилди, 212 та янги иш ўринлари яратилди.

Эски Мўйноқ консерва комбинатининг 25 йилдан буён фойдаланилмаётган минг гектар майдонига сув чиқарилди ва 10 дан ортиқ балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди.

Органнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги назорат фаолияти ҳар доимгидек долзарб бўлиб қолмоқда.

Прокурорлар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 55 минг гектар ер, 122 млрд. сўм кредит, 3 млрд. сўмлик эҳтиёт қисмлар ва 687 дона техника олинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизнинг тараққиёти, халқимизнинг тўкис ва фаровон ҳаёти экин майдонларидан оқилона фойдаланишга чамбарчас боғлиқдир.

Ўтказилган хатловларда 120 минг гектар экин майдонлари ноқонуний ажратилгани, 11 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, 4 минг гектар ерда бинолар ноқонуний қурилгани аниқланди.

Экин майдонларида ноқонуний қурилган 32 мингда ортиқ объект буздирилди, 10 минг гектар ер давлат захирасига қайтарилди.

Ҳокимларнинг ҳам 106 минг гектар ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қонунга зид қарорлари бекор қилинди.

Айни пайтда, қонунни бузган 5.747 нафар мансабдорлар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, ерни талон - торож қилиш билан боғлиқ 359 та жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Мисол учун, Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари Машрапов «Фловер сити» жамияти раҳбари Ахмедовга 9,8 гектар ер ажратиб бериш эвазига 15 минг доллар пора олган.

Бундан ташқари, Машрапов ўзи ташкил этган «Сано Мега Строй» жамиятига туманнинг турли ҳудудларидан жами 10 гектар ерни гўёки иссиқхона қуриш ва сабзавотчиликни йўлга қўйиш мақсадида ажратилишига эришиб, кейинчалик ушбу ер майдонларини 60 минг долларга сотиб юборган.

Ёки, Зангиота туманида «Семурғ» фермер хўжалиги бошқарувчиси Тохиров фуқаро Петряковга 70 сотих суғориладиган ерни 380 минг долларга сотишга келишиб, 50 минг долларини олаётганда ушланди.

Албатта, қонунни бузган шахслар қилмишига яраша жазосини олди.


AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page