💻

💻

🌐OLTIARIQ_TV

Қуръон мусобақасининг Республика босқичи қаерларда тўғридан-тўғри кўрсатилмоқда?

Фото: KUN.UZ

21 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг Республика босқичи бошланди. Мусобақани мамлакат бўйлаб кузатиш имконияти тақдим этилган. Мусобақа жараёнини онлайн эфир орқали намойиш этиш учун қуйидаги вилоятлардаги жоме масжидларида керакли шароитлар яратилган: 

1. Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди 

2. Андижон шаҳридаги «Девонабой» 

3. Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси 

4. Зомин туманидаги «Маърифатли» 

5. Навоий шаҳридаги «Алишер Навоий» 

6. Наманган шаҳридаги «Хомиддин қори” жоме масжиди 

7. Самарқанд туманидаги «Имом Аъзам» 

8. Гулистон шаҳридаги «Гулистон» 

9. Термиз шаҳридаги «Мурч бобо» 

10. Қарши шаҳридаги «Кўк гумбаз» 

11. Зангиота туманидаги «Зангиота» 

12. Фарғона шаҳридаги «Уммул қуро» 

13. Урганч шаҳридаги «Охунд бобо» 

14. Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин», «Минор», «Ҳазрати Имом» жоме масжидларида мўмин-мусулмонларимиз мусобақа жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиб, илоҳий завқ олишмоқда. 

Онлайн узатиш 9:00 дан 17:30 га қадар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018 Республика босқичи 21, 22, 23 ва 24 апрель кунлари эркаклар ўртасида, 25-26 апрель кунлари аёл-қизлар ўртасида ўтказилиши белгиланган. Мусобақанинг олий ўрин соҳибига президент совғаси «Лаcэтти» русумли автомобили тақдим этилади.

Report Page